Ўзбекистондаги биринчи ŠKODA автомобили ŠKODA KODIAQ бўлади

Ўзбекистондаги биринчи ŠKODA автомобили ŠKODA KODIAQ бўлади


2020 йил октябрь ойида “Жиззах авто” МЧЖ “Фольксваген” концернига тегишли ŠKODA брендини тақдим этади.

Ўзбекистонда ŠKODA брендининг илк автомобили 2021 модель йилига мансуб, ŠKODA KODIAQ тўлиқ ўлчамли йўлтанламаси бўлади, у икки хил комплектацияда тақдим этилади: беш ўриндиқли Ambition ва етти ўриндиқли Style. Маҳаллий бозор учун ушбу модель сиғими 2,0 литрлик, қуввати 180 от кучига эга бўлган турбо двигатель, етти босқичли роботлаштирилган, энг сўнгги авлод DSG қутиси, тўлиқ узатма ва панорама люк билан тақдим этилади.

“Ўзбекистон автомобил саноатининг монобренд парадигмасидан жадал четланиши, шунингдек буни бозор омиллари тақозо қилганлиги яхши янгилик саналади. Амалда ҳозирнинг ўзида харидорларимиз бир неча глобал брендлардан бирини танлашлари мумкин. Сифат ва хавфсизлик юзасидан ўзларини дунёда намоён эта олган ишлаб чиқарувчиларнинг мавжудлиги бутун тармоқ учун фақат фойда келтиради. ŠKODAнинг дебют модели хавфсизлик соҳасида экспертларнинг максимал баҳосини олган: European New Car Assessment Programme мустақил синовлар натижаларига кўра, ушбу йўлтанламасга энг юқори рейтинг – беш юлдуз берилган» деб қайд этди “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Сардор Таджиев.     

Дилерлик тизими ва сервис кўрсатиш жараёнларига алоҳида эътибор бериш режалаштирилган. Шу сабабли, пойтахтда иккита ŠKODA дилерлик маркази (Sergeli Autotexxizmat ва Driver’s Village) очилишига тайёргарлик кўрилмоқда, Қўқонда эса яна бир (Kokand Auto Trade) дилерлик марказининг қурилиш ишлари якунланмоқда. Ушбу автосалонларда автомобил харид қилиш, кафолат ва сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш хизматларидан фойдаланишингиз мумкин.

Автомобиллар нархлари октябр ойида эълон қилинади, шунда автомобиль қийматининг бир қисимни тўлаб, олдиндан буюртма бериш мумкин бўлади. Дастлабки автомобилларнинг етказиб берилиши жорий йилнинг ноябрь ойида амалга оширилиши режалаштирилган.

ŠKODA брендининг тарихи 1895 йилдан, велосипедларни таъмирлаш ва ишлаб чиқаришдан бошланган. Ўн йил ўтгач унинг илк автомобили – Voiturette А тақдим этилган. 1920- йилларда ўз асосчилари Вацлав Лаурин ва Вацлав Клемент шарафига номланган компания йирик ŠKODA саноат корхонаси билан бирлашди, 1990- йиллар бошларида эса, VOLKSWAGEN концерни таркибига кирди. Бугунги кунда Млад-болеславлик компания Чехия Республикаси иқтисодиётининг асосий локомотивларидан бири саналади, у ишлаб чиқарадиган автомобиллар бутун дунёда ҳақли равишда харидорлар ишончи ва эътирофига сазовор бўлиб келмоқда. ŠKODA автомобиллари бир неча бор ўз тоифасида рақобатчилари орасида энг яхшиси деган расмий мақомга сазовор бўлган. Чех брендининг Россияда “Йил автомобили”, “Рунет талқини бўйича энг яхши авто”, “Автомобиль бизнеси” миллий академиясидан “Топ-5 авто” каби обрўли совринлар мавжуд.

Батафсил маълумотни сиз ŠKODA Uzbekistan расмий сайтидан ва ишлаб чиқарувчининг ижтимоий тармоқлардаги расмий майдончаларидан олишингиз мумкин:

Fb.com/skodauzb

Instagram.com/skodauzb

t.me/skodauzb

skoda-avto.uz

+998 71 202 7171

ŠKODA дилерлик марказлари контактлари:

·       “Driver’s Village Motor Group” МЧЖ

Тошкент ш., Сергели т-ни, Кичик ҳалқа йўли.

+998 71 200 7070

·       “Sergeli Avtotexxizmat” МЧЖ

Тошкент ш., Сергели т-ни, Оби ҳаёт кўчаси, 39

+99871 257 7477

·       “Kokand AutoTrade” МЧЖ

Қўқон ш., Турон кўчаси, 62

+998 73 541 7777