Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида янги автобус қатнови йўлга қўйилди

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида янги автобус қатнови йўлга қўйилди



Бугун ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги ҳамкорлик ва яхши қўшничилик, ўзаро ҳурматга асосланган дўстлик муносабатлари мустаҳкамланиб янги босқичда давом этмоқда. Буни барча соҳалардаги ҳамкорлик ривожланиб бораётганида ҳам кўриш мумкин. Зеро, икки халқ азалдан бир дарёдан сув ичган, қариндошлик, қуда-андачилик ришталари билан мустаҳкам боғланган. 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Фарғона вилояти Қўқон шаҳридан қўшни Тожикистон Республикасининг Шайдон шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилди. 

Жорий йилнинг 19 октябрь куни МН-28-сонли “Қўқон-Шайдон” йўналишининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда  Шайдон шаҳри ва Фарғона вилояти ҳокимияти мутасаддилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Мазкур автобус қатнови йўналиш масофаси 84,5 км. бўлиб, Шайдон шаҳри томонидан “РАХШ-R.M” маъсулияти чекланган жамиятига тегишли микроавтобуслар ҳамда Қўқон шаҳридан “Мансур Мирзоҳид” МЧЖга қарашли ISUZU автобусларида йўловчиларга хизмат кўрсатилади. Йўлкира нархи 23 000 сўм этиб белгиланди. 


Report Page