Ўзбекистон туманидаги “Turon Eco Cement Group” МЧЖ коронавирусга қарши кураш доирасида 150 миллион сўмлик хайрия ишларини амалга оширди

Ўзбекистон туманидаги “Turon Eco Cement Group” МЧЖ коронавирусга қарши кураш доирасида 150 миллион сўмлик хайрия ишларини амалга оширди


Бугун коронавирус инфекциясига қарши кескин курашилаётган бир паллада кураш майдонида саҳий, мард ва эл корига ярайдиган инсонлар ҳам муҳим ўрин тутишмоқда.

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида ҳам ана шундай саҳоватпеша инсонлар, тадбиркорлар борки, мавжуд вазиятда ўз ёрдамлари билан бугунги синовларни енгишда ҳақиқий фидойилик намуналарини намоён этишмоқда.

Мураккаб ва синовли дамларда халқимизга беминнат ёрдамини аямаётган тадбиркорлик субъектларидан бири “Turon Eco Cement Group” масъулияти чекланган жамияти ҳам коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида кўплаб хайрия ишларини амалга оширмоқда.

Хусусан, корхона томонидан туман “Деҳқон бозори” МЧЖга 50 миллион сўмлик картошка маҳсулоти келтирилиб, аҳолига етказиб берилишида катта амалий ёрдам кўрсатилди.

Яна бир эътиборли жиҳати, корхона COVID-19га қарши курашда аҳолига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига 100 миллион сўм маблағни беғараз ўтказиб берди.

Бундай саҳоватпеша инсонлар, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа соҳа вакиллари ҳам туманимизда талайгинаки, улар ҳам ўзбек халқига хос бўлган ҳамжиҳатлик ва саховатпешалик билан коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида беғараз ҳамда беминнат ёрдамларини аямаётганликлари қувонарли ҳол, албатта.

Шу ўринда, синовли кунларда халқимизга камарбаста бўлиб, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб қувватлаб келаётган ана шундай хайрихоҳлар ва ҳомийларга Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ҳамда хайрияларни қабул қилган фуқароларимиз номидан чуқур миннатдорчилик изҳор этамиз.  

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page