Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси в.б. Х.Н. Хасиловнинг 2022 йил 22 декабрдаги 1199-Н сонли буйруғи ижросини таъминлаш йўлида!

Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси в.б. Х.Н. Хасиловнинг 2022 йил 22 декабрдаги 1199-Н сонли буйруғи ижросини таъминлаш йўлида!


2023 йил 2 февраль кунидан бошлаб, Республикамизнинг кўплаб ҳудудларида ёмғирли ҳаво кузатилмоқда. Албатта, жорий йил январь ойидаги қорли, аномал совуқдан кейин бундай ёмғирли ҳавода қорлар эриб, сув тошқинлари ва кўчкилар юз бериши мумкин.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси в.б. Х.Н. Хасиловнинг бундай об-ҳаво пайтида поездлар ҳаракати ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 2022 йил 22 декабрда қабул қилган 1199-Н сонли буйруғи асосида “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси раҳбарияти, бўлим бошлиқлари, станциялар, корхоналар, хўжаликлар ишчи ходимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Узел ҳудудида аниқланган сув тошқинлари хавфи бўлган 12 та жойдаги кўприкларнинг ҳар бирида кечаю кундуз навбатчилик ташкил қилиниб, назорат ишлари олиб борилмоқда. Навбатчилик нуқталарига алоқа тармоқлари ўрнатиб берилмоқда.


Бундан ташқари Узел темир йўл участкаларидаги қарийиб 1200 га яқин сунъий иншоотлар, кўприклар, сел келиши ва кўчкилар содир бўлиши мумкин бўлган жойлар бирма-бир кўздан кечирилиб, тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.

Темир йўл кесишмаларида ҳам назорат ишлари янада кучайтирилди.









Report Page