Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясига аъзолар сони 1959 тага етказилди

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясига аъзолар сони 1959 тага етказилди


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ахборот хизмати раҳбари Сайёра Асранова маълум қилди.

Ҳисобот даврида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясига 116 та нодавлат нотижорат ташкилотлар аъзоликка қабул қилиниб, уларнинг умумий сони 1959 тага етказилди.

Шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳаларда фаолият олиб бораётган 147 та нодавлат нотижорат ташкилотларга ҳудудлардаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлар уйи”га жойлаштириш бўйича тавсияномалар берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 192 сонли қарорига мувофиқ Ассоциация Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди билан ҳамкорликда Фарғона ва Наманган вилоятларидаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлар уйи”да 2 та Ахборот-ресурс марказларини ташкил этди.

Қолаверса, 27-февраль – Бутунжаҳон нодавлат нотижорат ташкилотлари куни муносабати билан 91 нафар Нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари тақдирланди.

Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва хорижий донорларни жалб қилиш йўналишида эса, Кореянинг чет элда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлар Кенгаши ва Германиянинг "Ғарб-Шарқ учрашувлари" жамғармаси билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

Нодавлат секторини ҳуқуқий таъминлаш ва салоҳиятини ривожлантириш йўналишида эса, ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонуни, та Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, 3 та Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори, 2 та Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори лойиҳалари ва та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан таклифлар тайёрланди ҳамда тегишли ташкилотларга киритилди.

Қолаверса, Ассоциация вакиллари Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳузурида ташкил этилган жамоатчилик кенгаши аъзолигига киритилди.

Қайд этиш лозимки, Ассоциация “Мада” ННТ билан ҳамкорликда нодавлат нотижорат ташкилотларига ҳуқуқий кўмак ва консультатив маслаҳатлар бериш учун “Очиқ эшиклар куни” тадбирини ташкил этиб келмоқда. Ўтган биринчи чорак давомида Республикамиз бўйлаб 23 та ана шундай тадбирлар ташкил этилди. Унда 197 та ННТ вакилларидан келган мурожаатларга жавоб берилди.

Қолаверса, йил аввалида нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Статистика агентлигига ҳисоботларни ўз вақтида ва тўғри топширишни ташкил этиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида “#Сиз ҳисоботларни топширдингизми” хэштеги остида акция ташкил этилди. Акция натижасида  Ассоциация аъзоларининг 99 фоизи ўз вақтида ҳисоботларини топширди.

Ҳисобот даврида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида” амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси ўтказилди. Муҳокамада 150 га яқин нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари онлайн ва офлайн шаклда иштирок этиб, ўз таклифларини билдиришди.

    Шунингдек, жойларда жамоатчилик назорати ва мониторинги тадбирлари ҳам ташкил этилди. Хусусан, Қашқадарё вилоятида ичимлик суви ва канализация тармоқларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш юзасидан жамоатчилик эшитуви, Қашқадарё вилояти шаҳар ва туманларидаги объектларда жамоатчилик мониторинги, Самарқанд вилоятида эса, “Аҳоли яшаш жойларида чиқиндиларнинг ноқонуний ташлаб кетилишини олдини олиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш”га қаратилган жамоатчилик эшитувлари ўтказилди.

Таъкидлаш керакки, ННТлар вакилларининг малакасини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда, жумладан, жорий йилнинг ўзида 200 нафар нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарларини Давлат бошқаруви академиясида малакасини ошириш режалаштирилган.

Шунга кўра, ўқувларнинг биринчи босқичини ташкил этиш бўйича танлов эълон қилиниб, ҳужжатлар тўплами шакллантирилди ҳамда саралаш комиссияси томонидан 67 нафар номзод танлаб олинди ва ўқувлари ташкил этилди.

Шу билан бирга, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг давлат ижтимоий буюртмаси ва давлат грантларида иштирокини кенгайтириш ва лойиҳалар самарадорлигини ошириш бўйича жойларда 30 га яқин семинар-тренинглар ташкил этилди. Уларда 900 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Ассоциация келгуси фаолиятида ҳам ННТларнинг жойлардаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган ижтимоий лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга, уларнинг билим ва салоҳиятларини оширишга, эмин-эркин фаолият юритишлари учун барча зарурий шарт-шароитларни яратиб беришга  эътибор қаратади. 


Report Page