Ўзбекистон миллий архивлари ва давлат архивлари томонидан тизимда жами 44 949 та фонд, 35 163 та рўйхат, 254 924 сақлов бирлиги ва 25 628 та ҳужжат яратилган
https://t.me/Rasmiy_xabarlar_OfficialБу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзархив» агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев маълум қилди.
✔️ “Ўзархив” агентлиги раҳбарияти томонидан 2022 йил 21 ноябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлардаги шаҳар ҳамда туманларда жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабули жадвалига асосан 22 та сайёр ва шахсий қабуллар ўтказилиб, уларда 143 нафар фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди.
Агентликка жорий йил 1 ноябга қадар жисмоний ва юридик шахслардан жами 926 та, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси орқали 582 та, ишонч телефони орқали 9 та, сайёр ва шахсий қабуллар 143 та, ёзма тарзда 192 та мурожаатлар келиб тушди, шундан 912 та мурожаатлар ижроси бажарилиб, 14 та мурожаатлар ижроси бажарилмоқда.
2022 йилнинг 11 ойлиги давомида Республика архивларига 74 868 та мавзули, 317 488 та ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги келиб тушган.
Архив ҳужжатлари асосида 74 868 та мавзули, 246 482 та ижтимоий-ҳуқуқий сўровлар ижроси бажарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 февралдаги "Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назоратини самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-138-сон қарори ижроси ҳамда Давлат архивлари томонидан "Давлат архивларида рақамлаштирилаётган ҳужжатларни ягона сақловини таъминлаш ҳамда улардан фойдаланиш" ахборот тизимига маълумотларни киритиш ҳолати.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 21-февралдаги ПҚ-138-сон қарори ижроси бўйича 2022 йил 21 ноябрь ҳолатига республика бўйича давлат архивлари томонидан хатловдан ўтказилган жами қарорлар 755 531 тани ташкил этган, шу жумладан:
- ҳокимлик қарорлари – 656 633 та (87%);
- ўзини-ўзи бошқариш органларининг қарори - 49 706 та (7%);
- колхоз ва совхозларнинг ер ажратиш тўғрисидаги баённома ва буйруқлари – 48 818 та (6%).
Хатлов натижасида аниқланган қарорларнинг жами 633 573 тасининг (84%) электрон нусхаси яратилиб, жами рақамлаштирилган кадрлар – 2,2 млн. тани ташкил этди.
Рақамлаштирилган ҳужжатларнинг электрон нусхалари ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш учун хатлов натижасида аниқланган қарорларнинг жами 555 757 тасининг (74%) электрон нусхаси туман сектор раҳбарларига тақдим этилди.
Давлат архивлари томонидан “Давлат архивларида рақамлаштирилаётган ҳужжатларни ягона сақловини таъминлаш ҳамда улардан фойдаланиш” ахборот тизимига маълумотларни киритиш ҳолати
“Давлат архивларида рақамлаштирилаётган ҳужжатларни ягона сақловини таъминлаш ҳамда улардан фойдаланиш” ахборот тизимига фойдаланиш учун 450 нафарга яқин архив ходимларига киришга рухсат берилиб, маълумотларни (фонд, рўйхат, салов бирлиги, ҳужжат, библиография) киритиш ишларини жадаллаштириш бўйича таъсирчан чоралар кўрилмоқда.
2022 йил 21 ноябрь ҳолатига кўра Ўзбекистон миллий архивлари ва давлат архивлари томонидан Тизимда жами 44 949 та фонд, 35 163 та рўйхат, 254 924 сақлов бирлиги ва 25 628 та ҳужжат яратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги “2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-357-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янада такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 55-банди билан электрон ҳужжатларни сақлаш учун топширишга мўлжалланган “Идоравий электрон архив” ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш белгиланган бўлиб, шу жумладан, 55.1-банд топшириғига кўра, 2022 йил октябрь ойида дойиҳаолди ўрганишларни амалга ошириш ва маълумотларни таҳлил қилиш белгиланган.
Юқорида қайд этилган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил сентябрь – октябрь ойларида электрон ҳужжатларни сақлаш учун топширишга мўлжалланган “Идоравий электрон архив” ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича “Ўзархив” агентлиги ходимлари томонидан ҳужжатларни сақлаш, уларни архивга топшириш жараёнлари бўйича лойиҳаолди ўрганишлари амалга оширилди ва маълумотлар таҳлил қилинди.
“Идоравий электрон архив” ахборот тизимининг лойиҳанинг техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. “Идоравий электрон архив” ахборот тизимининг дастлабки архитектураси ва ахборот тизимининг демо-талқини ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 сентябрдаги 501-сон қарорига мувофиқ Ҳукуматнинг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга қўшимчалар киритилиб, Давлат мулки бўлган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек Миллий архив фондининг нодавлат қисмига киритилган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқиш учун рухсатнома паспорти тасдиқланган.
Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиш зарурияти қуйидаги асосий сабабларга асосланган:
биринчидан, «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш;
иккинчидан, Жисмоний ва юридик шахсларга рухсатнома бериш бўйича қулайлик яратиш, рухсатномани беришни анъанавий шаклдан электрон шаклга ўтказиш.
Ҳужжатда қуйидагилар назарда тутутилган:
жисмоний ва юридик шахсларга архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқиш учун рухсатномани расмийлаштириш тизимини анъанавий шаклдан электрон шаклга ўтказиш орқали қулайлик яратиш;
архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқиш учун рухсатнома паспортини тасдиқлаш орқали рухсатнома олишнинг аниқ тартиби, шу жумладан, тақдим этилувчи ҳужжатлар, тўланадиган йиғим миқдори, аризани кўриб чиқиш муддати, рухсат этишга оид аниқ талаб ва шартларни белгилаш.
Бугунги кунда техник ишлар тўлиқ якунланганлиги муносабати билан эндиликда, жисмоний ва юридик шахслар ортиқча сарф харажат ва вақт сарфламасдан Давлат мулки бўлган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек Миллий архив фондининг нодавлат қисмига киритилган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқиш учун рухсатнома олиш учун «Ўзархив» агентлигига ариза юбориш ва натижаларни олиш лиcэнсе.гов.уз ахборот тизими орқали мумкин бўлди.
Мазкур рухсатнома 3 ой муддатга Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги томонидан ўрнатилган тартибда берилади.
Шунингдек, ушбу ҳужжатда рухсатномани архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқи учун берилиши назарда тутилган.
Ҳурматли юртдошлар агар Сизда давлат архивлари фаолияти юзасидан шикоят ва таклифларингиз бўлса “Ўзархив” агентлигининг 55-50-301-50 ягона телефон рақами орқали мурожаат этишингизни сўраймиз.