Ўзбекистон миллий архивида сақланаётган тарихий давр (1917 йилгача) архив ҳужжатларидан 56 та йиғмажилд ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқарилди

Ўзбекистон миллий архивида сақланаётган тарихий давр (1917 йилгача) архив ҳужжатларидан 56 та йиғмажилд ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқарилди

https://t.me/aoka_uz

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзархив” агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев маълум қилди:

2022 йил давомида давлат архивлари сақловига вазирлик ва идоралар ҳамда ташкилотлардаги Миллий архив фондига тегишли 195,2 минг сақлов бирлигидаги бошқарув  ҳужжатлари қабул қилинган ҳамда ташкилот ва корхоналарнинг 408,3 минг сақлов бирлигидаги архив ҳужжатлари шартнома асосида тартибга келтирилган.

  2022 йил давомида Республика архивларига жами 538 826 та мавзули ва ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар келиб тушган бўлиб, шундан 83 332 та мавзули, 455 494 та ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар келиб тушган. Шундан 440 373 та сўров ижроси таъминланган. Ташкилот ҳужжатлари архив сақловига келиб тушмаган ва таалуқлиги бўйича тегишли ташкилотларга юборилган сўровлар сони 98 453 тани ташкил этади.

  Давлат архивлари томонидан 2023 йил 1 январь ҳолатига жами 880,9 минг сақлов бирлигидаги 53,0 млн. кадр рақамлаштирилган. Тасдиқланган режага мувофиқ, 2022 йил бошидан 100 минг сақлов бирлигидаги 15,2 млн. кадр рақамлаштирилган.

2023 йил 24 январь ҳолатига кўра давлат архивлари томонидан e.arxiv.uz – “Давлат архивларида рақамлаштирилаётган ҳужжатларни ягона сақловини таъминлаш ҳамда улардан фойдаланиш” ахборот тизимида жами 45370 та фонд, 39 586 та рўйхат, 318 334 сақлов бирлиги ва 57 794 та ҳужжат яратилган.

Мазкур тизимнинг жорий қилиниши натижасида Миллий архив фондига киритилган архив ҳужжатларининг марказлашган сақловини ташкил қилиш, тизимга киритилган фонд, рўйхат, сақлов бирлиги, архив ҳужжатлари бўйича онлайн равишда фойдаланиш имконияти яратилмоқда.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, “Давлат архивларида рақамлаштирилаётган ҳужжатларни ягона сақловини таъминлаш ҳамда улардан фойдаланиш” ахборот тизимига киритилган маълумотларни, шу жумладан фонд, рўйхат ва сақлов бирлиги бўйича архив ҳужжатларни қидириш сервиси doc.arxiv.uz жорий қилинди. Ушбу ҳужжатларни қидирув тизимидан бугунги кундан дастлабки босқичда фойдаланиш мумкин.

  Махфийликдан чиқариш йўналишида ҳам тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда ва тадқиқотчилар учун ҳужжатлар очиқ фондга ўтказилган ҳолда фойдаланиш учун тақдим этилмоқда.

Ўзбекистон миллий архивида сақланаётган тарихий давр (1917 йилгача) бўлган архив ҳужжатларидан 10 та фонддан жами 56 та йиғмажилд ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқарилган.

Жумладан И-1 «Канцелярия Туркестанского генерал губернатора» (1868-1917й.) фондининг 26-та: И-3 «Российское императорское политическое агентство в Бухаре»; И-5 «Канцелярия начальника Зеравшанского округа», И-16 “Управление переселенческим делом в Сыр-Дарьинском районе” ; И-19 «Ферганское областное управление», И-46 “Управление Туркестанского таможенного округа»; И-194 «Патта Гисарская таможня», И-278 “Товарищ прокурора Самаркандского окружного суда по Самаркандскому участку», И-715 «Подготовительные материалы к составленной полковником А.Г.Серебренниковым публикации документов «Туркестанский край. Сборник материалов для истории его завоевания» ва И-722 «Штаб Туркестанского военного округа» фондларидаги 56 та йиғмажилдлари ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқарилди ва тадқиқотчилар учун илмий муомилага киритилди.

Шунингдек, Р-314 «Уполномоченный управления по эвакуации населения при Совете Народных Комиссаров УзССР» фонди

ва Р-837 “Совет Народных Комиссаров УзССР” фондларининг 603 та варақдан иборат архив ҳужжатлари ўрнатилган тартибда махфийликдан чиқарилган.

 Бугунги кунда фойдаланувчилар ушбу ҳужжатлардан ҳеч қандай тўсиқсиз фойдаланишлари мумкин.

  2022 йил давомида 290 та вазирлик, идоралар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда бошқа ташкилотларда архив иши бўйича давлат назорати тадбирлари ўтказилган;

ўтказилган текшириш натижасида архив ишига масъул ходимларнинг

10 нафарига маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузилиб, тегишли суд органларига юборилган;

4 та ўтказилган текширишлар бўйича тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган;

қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлигини бартараф қилиш ҳақида 218 та кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритилган.

  Бундан ташқари “Ўзархив” агентлиги томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида қуйидаги чора тадбирлар олиб борилмоқда.

Биринчидан: “Электрон ҳукумат” тизимининг Маълумотларни қайта ишлаш марказида давлат архивлари фаолиятига жорий этиладиган ахборот тизимлари ва ресурслари, дастурий таъминотлар ва электрон реестрлар маълумотларини белгиланган тартибда захиралашни ташкил қилиш устида иш олиб борилмоқда.

Бунинг натижасида Архив соҳасидаги ахборот тизимлари ва ресурслари, рақамлаштирилган архив ҳужжатларининг марказлашган ҳолда маълумотлар банки электрон ҳукумат тизими доирасида ишлов берилиши, сақланиши, заҳираланиши ва хизмат кўрсатилиши ташкил қилинади.

Иккинчидан: “Arxiv.gov.uz” идоравий электрон архив ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш устида ишлар олиб борилмоқда.

Бундан кутилаётган натижа: Вазирлик ва идоралар, корхона ва ташкилотларда сақланаётган идоравий архив ҳужжатларини давлат архивларига электрон шаклда қабул қилиш ва тезкор ишлов бериш имконияти яратилади.

Учинчидан: Ўзбекистон миллий архивларида архив ҳужжатларини замонавий рақамлаштириш ускуналар билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда.

Бунинг натижасида архив ҳужжатларининг рақамлаштириш ишларининг сифати ва кўламини оширишга эришилади. Аҳолига тезкор равишда онлайн архив хизматларини кўрсатиш, ҳужжатларнинг электрон нусхаларини тақдим каби бир қатор қулайликлар яратилади.

Тўртинчидан: Архив иши ва иш юритиш соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимлаштирилмоқда. Бунда коррупциявий омиллар, бюрократик тўсиқлар ва амалиётда ишламаётган нормалар бартараф қилинади

Report Page