Ўзбекистон аккредитация тизими: Мувофиқликни баҳолашдаги шаффофлик ҳамда имтиёзлар

Ўзбекистон аккредитация тизими: Мувофиқликни баҳолашдаги шаффофлик ҳамда имтиёзлар

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотларнинг сифатини ошириш, ва уни жаҳон бозорларидаги рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, яқинда Муҳтарам Президентимизнинг Республикамизда техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш юзасидан имзолаган Фармон ҳамда Қарорлари мазкур соҳа ривожи йўлида катта қадам бўлди десак муболаға бўлмайди.

Фармонда, халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитация қилинган Ўзбекистон Республикаси резидентлари – мувофиқликни баҳолаш идораларига миллий аккредитациядан ўтмаган ҳолда, аккредитация доираси ҳақида Ўзбекистон аккредитация марказини хабардор қилиб, мувофиқликни баҳолашга доир ишларни бажаришга рухсат берилди.

 Бунда, расмийлаштирилган мувофиқликни баҳолаш ҳужжатларида ILAC/IAF ташкилотларининг тан олиш белгилари кўрсатилиши ва ушбу ҳужжатлар уларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилиши мувофиқликни баҳолаш идоралари томонидан таъминланади.

  Бу эса юртимиза фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар учун катта имконият бўлди.

Шу ўринда эътиборингизга Ўзбекистон аккредитация маркази маркази фаолиятидаги устивор вазифалари юзасида қисқача маълумот бериб ўтсак.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон аккредитация маркази томонидан Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ҳамкорлиги (ILAC) (ИЛАК) ва Халқаро аккредитация форуми (IAF)(ИАФ) халқаро ташкилотлари аъзолигига эришилди. Ҳозирги кунда Марказ ILACнинг мухбир аъзоси, IAFнинг эса тўлақонли аъзоси ҳисобланади. Аммо, мазкур ташкилотларга кириш ва уларнинг услубий талабларини бажариш билан бир қаторда, кўп томонлама тан олиш Битимларини имзолаш ҳам муҳим. Ушбу ташкилотлар доирасида иккита алоҳида халқаро Битимлар мавжуд бўлиб, уларни имзолаш орқали барча миллий аккредитация идоралари Битим иштирокчилари бўлган давлатлар бир-бирларининг аккредитация ва мувофиқликни баҳолаш натижаларини тан оладилар.

ILAC ва IAF доирасидаги кўп томонлама тан олиш битимларига қўшилиш мақсадида 73 та аккредитация фаолиятини тартибга солувчи ички ҳужжатлар тўлами ишлаб чиқилиб, халқаро ташкилотига ариза берилди.

Хисобот даврида, халқаро стандарт талаблари бўйича 27 та синов лабораториялари,10 та менежмент тизимларини сертификатлаштириш идоралари, 6 та маҳсулотларни сертификатлаштириш идораси, ҳамда 10 та инспекция идоралари аккредитациядан ўтказилди.

Бугунги кунда республикамизда  аккредитациядан  ўтган  243 та  синов ва 8 та калибрлаш лабораториялари, 14 та менежмент тизимларини сертификатлаштириш идоралари, 69 та маҳсулотларни ертификатлаштириш идоралари ва 15 та инспекция идоралари  фаолият олиб бормоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида Марказ томонидан хорижий эспертларни жалб қилган ҳолда ташкиллаштирилган ўқув семинарларида республикамизда фаолият кўрсатаётган лабораторияларнинг 173 та ходимлари ўз  малакаларини оширдилар.

Туркия Республикасининг “Ҳалол” Аккредитация агентлиги, Польша аккредитация маркази билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан халқаро доирадаги шартномалар имзоланди.

Аккредитация хизматларини кўрсатишда мижоз билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш ҳолатларини камайтириш мақсадида хизматларни Бизнес жараёнларини электрон тизимга ўтказиш йўли билан янада оптималлаштириш бўйича миллий ахборот-дастурий таъминотини амалиётга жорий этиш ишлари якунланмоқда.

Бунинг натижасида, аккредитация жараёнларида очиқлик таъминланиб, буюртмалар “онлайн” қабул қилинади ҳамда хизматлар нархини ҳисоблашда холислик тамойилларига амал қилинади.

Республикамиз миллий аккредитация тизимини ҳалқаро стандартларга кўра фаолият юритишини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон аккредитация маркази томонидан “Мувофиқликни баҳолаш идораларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, вазирлик ва идоралар билан келишилиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш режалаштирилган.  

Маълумки, 2021 йил 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида, тизимни тубдан ислоҳ қилиш ва соҳани ривожлантиришга оид вазифалар белгилаб олинди.

Жумладан, тизимда ислоҳотларнинг ижобий амалга оширилиши натижасида “хабардор қилиш” вазифаси бўйича 4 та синов лабораториялари ва 2 та сертификатлаштириш идораси Марказни хабардор қилиши учун имконият яратилади.

 Мажбурий аттестацияни бекор қилиш бўйича

596 нафар эксперт-аудиторлар ва 6152 нафар сертификатланган ходимлар учун мажбурий сертификатлаштириш талаби бекор қилинади. Мувофиқликни баҳолашдаги ташқи кўрикни ўтказиш учун аккредитация олиш талабининг бекор қилиниши натижасида эса 268 та лабораторияда ўртача 52 тадан кўрсаткич қисқартирилади. Бу эса аккредитация олиш учун сарфланадиган маблағнинг иқтисод қилиниб, лаборатория ихтиёрида қолишига замин яратади.

 Монополияга чек қўйилиши натижасида эса туризм, уруғчилик, экология ва дори воситалари йўналишларида ўзаро тенг шароитдаги рақобат платформаси яратилади. 


Report Page