Ўзбекистон-Россия: “Яшил йўлак” тизими такомиллаштирилмоқда

Ўзбекистон-Россия: “Яшил йўлак” тизими такомиллаштирилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳамда Россия Ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати ўртасида имзоланган Баённомага мувофиқ, томонлар ўртасида “Яшил йўлак” тизимини ривожлантириш бўйича қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Россия Федерациясининг божхона ўтказиш пунктларида ташкил этилган “Яшил йўлак” тизими Россияга кириб келаётган Ўзбекистон экспортёр тадбиркорларининг карантин остидаги маҳсулотларини фитосанитария кўригидан осон ва тезкор,  ортиқча оворагарчиликларсиз ўтишини таъминлашга қаратилган. Шу доирада ўзбекистонлик экспортёр тадбиркорлар
ҳамкор мамлакатнинг божхона пунктларида жойлашган вақтинча сақлаш омборхоналаридан фойдаланадилар. 

Россия Федерациясининг 13 та чегара ва логистика марказларида “Яшил йўлак” орқали ўтиш тизими йўлга қўйилиши натижасида, Россия давлатига тўғридан-тўғри экспорт ҳажми 7,5 баробарга ошди. Ушбу кўрсаткич “Яшил йўлак” тизимининг мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига ўз ижобий таъсирини кўрсатаётганига яққол далилдир. 

Ҳозирги кунда, “Ўздавкарантин” инспекцияси Россия Ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати билан биргаликда жорий йил якунига қадар “Яшил йўлак” тизимидаги божхона ўтказиш пунктлари сонини 20 тага етказиш юзасидан музокаралар олиб бормоқда. 


Report Page