Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилги “Иқтисодий эркинлик” индексидаги ўрни кўтарилди

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилги “Иқтисодий эркинлик” индексидаги ўрни кўтарилди


Америка Қўшма Штатларининг “The HeritageFoundation” ташкилоти томонидан юритиладиган “Иқтисодий эркинлик” индексининг 2020 йил учун ҳисоботида Ўзбекистон 57,2 балл билан 114-ўринни эгаллади (2019 йилда 

53,3 балл билан 140-ўрин).

Таъкидлаш жоизки, мазкур индекс хорижий инвесторлар томонидан доимий равишда кузатилиб борилади ва республикамизнинг индексдаги ўрни юқорилаши тадбиркорлик муҳитига ижобий таъсир кўрсатиб, тўғридан-тўғри инвестициаларнинг оқимини ошишига хизмат қилади.

“Иқтисодий эркинлик” индекси тўртта асосий йўналиш бўйича 12 та таркибий кўрсаткичдан ташкил топган бўлиб, Мулкчилик ҳуқуқи, Суд фаолияти самарадорлиги, Давлатнинг яхлитлиги, Солиқ юки, Давлат харажатлари, Фискал саломатлик, Бизнес эркинлиги, Меҳнат бозори эркинлиги, Монетар эркинлик, Савдо эркинлиги, Инвестициялар эркинлиги ва Молиявий эркинликкаби соҳаларда жаҳон мамлакатларини 0 дан (энг паст) 100 гача (энг юқори) бўлган шкалада баҳолайди.

Мамлакатимиз мазкур индекснинг қуйидаги таркибий кўрсаткичларида энг юқори ўсишга эришди:

• Инвестициялар эркинлиги – 20,0 балл (+10 балл);

• Молиявий эркинлик – 20,0 балл (+10 балл);

• Мулкчилик ҳуқуқи – 59,1 балл (+9.3 балл).

“Иқтисодий эркинлик” индексининг таркибий кўрсаткичлари бўйича республикамизнинг натижалари қуйидаги жадвалда келтирилган:

 Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ўтган йилга нисбатан 26 поғонага юқорилаб, МДҲга аъзо мамлакатлар орасида энг жадал ўсишни қайд этди.

Маълумот учун: “The Heritage Foundation”нуфузли иқтисодий таҳлил маркази томонидан 180 та давлатнинг “Иқтисодий эркинлик” индекси 1995 йилдан буён таҳлил қилинади.


Report Page