“Ўзбекистон Республикаси капитал бозори” мавзусида III-халқаро конференцияси

“Ўзбекистон Республикаси капитал бозори” мавзусида III-халқаро конференцияси

MoliyaPress

2021 йил 9 сентябрда Тошкентда “Ўзбекистон Республикаси капитал бозори” мавзусида III-халқаро конференция бўлиб ўтди.

Конференция ташкилотчилари Россиянинг етакчи компанияларидан бири Сbonds компанияси томонидан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Россиянинг етакчи банклари Газпромбанк, Совкомбанк, Қозоғистон Республикасининг Халқ банки ҳамкорлигида ташкил этилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикасининг молия бозори, маҳаллий компанияларнинг жаҳон бозорларига чиқиши ва мамлакатга инвестиция жалб қилиш имкониятлари, шунингдек, маҳаллий қимматли қоғозлар бозорининг режалари ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Тадбирниниг кириш нутқини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари Одилбек Исаков Рустамович очиб берди. О.Исаков ўз нутқида маҳаллий фонд биржаси орқали устав капиталида давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари акцияларини бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифини қуйиш орқали, давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштиришни рағбатлантириш, эмитентлар сонини кўпайтириш, янги молиявий маҳсулотларни жорий этиш ва корпоратив бошқарувни такомиллиштириш бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлигини таъкидлаб ўтди.

Қўйилган вазифаларга мувофиқ:

- келгуси 3 йил ичида 15 та IPO кутилаётганлиги, шулардан 5 таси давлат банки, 3 та суғурта компанияси ҳамда металлургия ва бошқа компанияларга тегишли эканлигини айтиб ўтилди.

- олтин учун ETF, ипотека облигациялари, сукук облигациялари

- инфляцияга боғланган облигацияларини чиқарилиши,

- қимматли қоғозлар марказий депозитарийси билан халқаро депозитарий ўртасида, маҳаллий фонд биржаси ва валюта биржасининг ўзаро боғлиқлиги такомиллашади

- депо ҳисобварақларини масофадан туриб очиш имкониятини яратишни таъкидланди.

Вазир ўринбосари сўзининг якунида, бошқа давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, қонунчилик базасини яратиш муҳим аҳамият касб этишини, айни пайтда “Капитал бозори тўғрисида”ги қонун, халқаро комиссиялар ташкилоти (IOSCO) тамойилларига асосланган ҳолда лойиҳа устида иш олиб борилаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.

Молия вазирлиги

Ахборот хизмати