Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 31 майдаги ПФ-145-сон Фармонига пресс-релиз

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 31 майдаги ПФ-145-сон Фармонига пресс-релиз


MoliyaPress

Маълумки, бугунги кунда республикамизнинг асосий импорт ҳажми МДҲ мамлакатларига тўғри келади ҳамда ушбу давлатлардан товарларни олиб киришда божхона божлари қўлланилмайди.

Шу билан биргаликда, жахонда юзага келган вазият туфайли асосий савдо ҳамкорлар ҳамда бошқа мамлакатлар айрим озик-овқат маҳсулотларини экспорт қилишга тақиқ қўймоқдалар.

Шу муносабат билан, мамлакатимизга озиқ-овқат товарларини бошқа давлатлардан олиб келинишига тўғри келаётганлиги инобатга олиб, шунингдек айрим импорт озиқ-овқат товарларини охирги истеъмолчига етказиб беришда нархларнинг ошишини олдини олиш, аҳолини асосий озиқ-овқат товарларига бўлган талабини қондириш мақсадида қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилди:

1. 2022 йил 1 майдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар қуйидаги озиқ-овқат товарларини олиб киришда божхона божининг “ноль” ставкаси қўлланилиши белгиланди:

2. Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарорига асосан жорий йил якунига қадар қуйидаги озиқ-овқат ва бошқа товарларини олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси белгиланган эди:


3. Бундан ташқари, 2023 йил 1 январга қадар савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божининг икки баравар ставкаси қўлланилмаслиги белгиланди.

Мазкур чоралар дунёда юзага келаётган вазиятни ҳамда энг кўп қулайлик режими берилмаган давлатлардан импорт қилиш ҳажми кўпайиши эҳтимолини инобатга олган ҳолда кўрилмоқда.

4. 2023 йил 1 январга қадар қуйидагилар вақтинча тўхтатилади:

давлат буюртмачилари томонидан давлат харидларида импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиниши буйича чекловлар (Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2021 йилдаги 41-сон қарори);

мамлакатимизнинг импорт географияси ўзгараётганлиги ҳамда айрим давлатлардан импорт илк марта амалга оширилиши сабабли республикага олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотларини давлат тилида мажбурий маркировка қилиш тартиби.

Ушбу чоралар кичик ҳажмларда импортни амалга оширувчилар учун янги савдо ҳамкорлари билан маҳсулотларни етказиб беришни йўлга қўйиш учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиб беради.

Шуни қайд этиш жоизки, юқоридаги барча чоралар мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат товарларга нархларнинг ўсишини олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.

5. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда ноозиқ-овқат маҳсулотларига божхона божлари ставкаларини пасайтириш топширилди.


Молия Вазирлиги

Ахборот хизмати

Report Page