Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4938 Қарори юзасидан маълумот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4938 Қарори юзасидан маълумот

MoliyaPress

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ  2021 йил 1 февралдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, нафақа ва стипендия миқдори 10 фоизга оширилиши белгиланган. Жумладан;

2021 йилнинг 1 февралидан бошлаб мамлакатимизда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 747,3 минг сўм миқдорида;

Маълумот учун айтиш жоизки бугунги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 679,3 минг сўмни ташкил этади.

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга тўланадиган нафақа миқдори 10 фоизга оширилмоқда. Бундан ташқари,

2 ёшгача бўлган бола парвариши учун нафақа (434 минг сўм) ҳамда кам таъминланган оилаларга тўланадиган моддий ёрдам (326-653 минг сўм) миқдорларда;

2021 йилнинг 1 февралидан мамлакатимизда солиқлар, жарималар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашда фойдаланиладиган базавий ҳисоблаш миқдори 245 минг сўм миқдорида белгиланмоқда.

Вазирликларнинг ҳисобдорлигини ошириш ҳамда “натижага йўналтирилган бюджет” тизимини жорий этиш мақсадида соғлиқни сақлаш, халқ таълими, автомобиль йўллари ва сув хўжалиги тизимида харажатларнинг мақсадли индикаторлари белгиланмоқда.

Дастурлар натижадорлиги таҳлили вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизмати томонидан амалга оширилади. Таҳлил натижалари Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этиш учун Молия вазирлигига киритилади.

Мақсадли индикаторлар бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш Ҳисоб палатаси ва Молия вазирлигига юклатилмоқда.

Бундан ташқари Молия вазирлигига бюджет ижросини очиқлигини таъминлаш мақсадида икки ой муддатда Ҳисоб палатаси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда бюджет ижроси тўғрисидаги маълумотларни расмий веб-сайтларга жойлаштириш тартибини тасдиқлаш белгиланди.

Бундан ташқари, қарорда қуйидаги асосий кўрсаткичлар белгиланмоқда:

- 2021 йилда иккинчи даражали тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари;

- ижтимоий солиқ тушумларини Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ва Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига тақсимлаш миқдорлари ўзгаришсиз қолмоқда;

- фойда солиғи ҳамда қўшилган қиймат солиғи бўйича прогнознинг ошириб бажарилган қисми тўлиқ республика бюджетига йўналтириладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхати;

- республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари айланма касса маблағларининг энг кам миқдори;

- солиқ тўловчиларга ҳисоботлар тақдим этиш муддатларини беш кундан кўп бўлмаган муддатга кечиктирганлик учун жарима солинмаслиги.


Молия вазирлиги

Ахборот хизмати


Report Page