Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик Кенгашининг Самарқанд вилоят ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилган ишлар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик Кенгашининг Самарқанд вилоят ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилган ишлар.

Самарқанд вилояти


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгашининг “Самарқанд вилояти Нарпай туманида пахта уруғчилиги, нав танлаш, ерга ишлов бериш, биостимуляторларни қўллаш, ўғитлаш, ғўза касалликлари ва заракунандаларига қарши курашиш ҳамда самарали суғориш тизимини жорий этиш бўйича ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос таклифларни ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш тўғрисида” 2022 йилнинг 21 июль куни ўтказилган сайёр йиғилишининг 4-сон баёнида белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик Кенгашининг Самарқанд вилоят ишчи гуруҳ ташкил қилинди.


Туманда “Мароқанд сифат” МЧЖга қарашли 242 та фермер хўжаликлари 10762 гектар 1884 контур майдонга ғўза етиштирилмоқда. Республика ишчи гуруҳи томонидан ғўза майдонларининг бугунги кундаги фитосанитар ҳолати, касаллик ва зараркунандаларга қарши уйғунлашган кураш (биологик, кимёвий агротехник) тадбирларни ўз вақтида олиб борилди. Бунда, ғўза майдонларида фитосанитар мониторинг ва дала назоратлари юритилмоқда.


Жорий йилнинг 27-июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда “Ғўзани парваришлаш долзарб 30 кунлиги” ни ўтказилиши эьлон қилинди. Ушбу тадбирни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида Самарқанд вилояти Нарпай тумани Пахтачилик кенгаш ишчи гуруҳ аьзолари олим ва мутахассислари агрокластерлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари ғўза майдонларида учрайдиган хавфли ва иқтисодий зарар келтирадиган зараркунандалар (кўсак қурти, ўргамчаккана . қандала ва бошқалар) касаллик ва бегона ўтларга қарши уйғунлашган кураш тадбирлари ҳамда ушбу тадбир давомида ғўза майдонларида учрайдиган зарарли организмларнинг пайдо бўлиши, кўпайиши ва тарқалишига қарши самарали кураш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб уларни амалга ошириш юзасида тизимли куни тун назорати йўлга қўйилди.


Нарпай тумани ишчи гуруҳи томонидан ғўза майдонларида касаллик ва зараркунандаларга қарши уйғунлашган кураш (биологик, кимёвий агротехник) тадбирларни ўз вақтида ва сифатли олиб борилиши назорат қилинмоқда. Нарпай туман массив раислари, фермер хўжаликларига инновацион ёндашув асосида иш олиб боришнинг афзалликлари ҳақида керакли тавсиялар ва кўрсатмалар берилмоқда.


Маъсуллардан иборат ишчи гуруҳ аъзолари пахта майдонларини бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар натижаларига кўра, “Янгиҳаёт теххизматлари” маъсулияти чекланган жамиятига қарашли 1-сон биолаборатория ғўза зараркунандаларига қарши биологик воситалар ишлаб чиқиш инфратузилмаси замонавий талабларга жавоб бермаслиги, бунда мазкур биолабораторияни замонавий услубда қайтадан қуриш ҳамда инновацион технологиялар билан жиҳозлаш, лаборатория ходимларини малакасини ошириш мақсадида ўқув курсларини ташкил этиш ва ходимлар ишлаши учун қулай шароитлар яратиш лозимлиги, шунингдек, “Алишер Навоий” ҳудудидаги “Нафисгул Орзу” фермер хўжалигининг 53 гектардан иборат пахта майдонида ғўзанинг ўртапишар “Султон” навининг элита уруғлари экилган. Хўжалик уруғчиликка ихтисослашган. Ҳозирги кунда мавжуд 9 та (455, 461, 463, 492, 390, 499, 503, 505, 506) контурда ғўзанинг кўчат қалинлиги ҳисобланганда гектарига 90 минг ўсимлик тўғри келиши, навлар орасида бошқа (бегона) навлар мавжудлиги, уруғлик майдон бўлсада Энтожан препарати билан 2 маротаба (15+45г/га) ишлов берилганлиги, хосил шохлари ўртача бир тупда 11 дона, кўсаклар сони 6,3 донани, ўсимлик бўйи 65-70 см ташкил этганлиги ҳамда “Ғалаба” ҳудудидаги “Самандар Рахмон” фермер хўжалигининг 28,7 гектар майдонида 6 та (316, 313, 317, 312, 312к, 308) контурда “Султон” нави экилган пахта майдонлари ўрганилганда туп қалинлиги ўртача гектарига 85 минг тупни ташкил этиши, ҳосил шохлари битта ўсимликда ўртача 13 та, кўсак сони 9 та, ўсимликнинг бўйи 110-120 см. атрофида эканлиги, пахта майдони ўргимчаккана, ғўза қандаласи билан зарарланганлиги аниқланди.


Албатта, ижобий натижаларни санасак саноғи йўқ, аммо ҳамма жойда ҳам камчилик ва хатога йўл қўйилганидек, ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган навбатдаги ўрганиш натижаси ижобий натижа бермади, хуллас, “Ўзбекистон” ҳудудидаги “Зафаржон Хусанов” фермер хўжалигига тегишли 38,1 гектар ғўза майдонининг 6 та (61, 124, 146, 241, 123, 31к) контурида “Султон” нави экилган пахтазорда ўсимликнинг туп қалинлиги ўртача гектарига 100 минг донани, бир тупдаги хосил шохлари 11,3 донани, кўсак сони 9,5 донани ташкил этиши аниқланди. Пахтазорда ўсимликлар яхши ривожланмоқда, бироқ ўргимчаккана аниқланди.


Яна бир ўрганиш натижаларига кўра, “Нарпай Равшанбек далалари” фермер хўжалигида 38 гектар майдонда 6 та (436, 390, 59, 61, 66, 397) контурда жойлашган уруғлик пахта майдонларига “Бухоро-102” навининг элита уруғлари экилганлиги, майдонда туп қалинлиги ўртача гектарига 110 минг донани ташкил этиши, бир туп ўсимликда ҳосил шохлари сони 10,8 дона, кўсак сони 10,5 дона эканлиги аниқланди. Мазкур майдонда томчилатиб суғориш йўлга қўйилган. Томчилатиб суғорилган дала майдони 20 гектарни ташкил этади. Пахта майдонида ўргамчаккана мавжудлиги ҳамда навлар аралашмаси яъни навдорлик бузилиб, 50 % гача аралашганлиги аниқланди. Мутахассислар томонидан ушбу дала майдони ўруғчиликка олинмаслиги юзасидан тегишли хулосалар берилди. Нарпай туман массив раислари, фермер хўжаликларига инновацион ёндашув асосида иш олиб боришнинг афзалликлари ҳақида керакли тавсиялар ва кўрсатмалар берилмоқда.


Пировард, Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги “Мароқанд сифат” МЧЖ пахтачилик кластерининг уруғчилик майдонига экилган пахта майдонларини ўрганиш натижаларига кўра туманда ғўза экилган майдонлар асосан “Бухоро-102” ва “Султон” навлари жойлаштирилган бўлиб, ушбу навлар мазкур майдонларда 8-10 йил давомида доимий экиб келиниши натижасида касаллик ва зараркунандалар мослашиб қолганлигини ҳисобга олиб келгуси йилдан бошлаб бошқа мақбул навларни алмаштириб экиш мақсадга мувофиқ деб топилиб, хусусан уруғлик майдонларига экилган кўчатлар сони кўздан кечирилганда, уруғлик майдонлар гектарига 70-75 мин туп бўлиши ўрнига 110-120 минг/гани ташкил этиши аниқланди. Уруғчиликни ривожлантириш маркази ҳамда апробация комиссиясига ушбу майдонларни уруғлик тайёрлаш режасидан чиқариш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида керакли кўрсатмалар берилди.



Баъзан, пахта экилган дала майдонларида ҳам қатор камчиликларга дуч келамиз, аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида эса бир талай амалларни бажаришга тўғри келади.

Хўш, бу борада қандай ишлар бажарилди? - деган ўринли савол туғилади.

Саволга жавобан, экилган уруғлик майдонларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш, 39 нафар уруғчилик фермер хўжаликларининг уруғлик майдонларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида туман ишчи гурухи аъзолари уруғчилик фермер хўжаликлари иштирокида бугунги кунда ғўза майдонларида амалга ошириладиган тадбирлар юзасидан Нарпай тумани 1-сектор штабида уруғчилик масалалари бўйича ўқув-тренинглар ва семинар тренинглар ўтказилганлигини мисол келтириш мумкин. Шунингдек, Нарпай туманида “Мароқанд сифат” МЧЖ га қарашли пахта майдонларида Биостумлияторлардан AGRO BEST компаниясига қарашли бўлган Греен миракли, Эко 7 Star, “Микромикс” ва “NPK 20-20-20” номли ўсимликларни ўсишини ростловчи препаратлар қўлланилган. Микромикс препарати таркиби N-10% , P-40%, K-10%, Fe-0,004%, Zn-0,00328%, Mn-0,001%, Cu-0,0131, Xelat compleks-0,0164% ва NPK суюқ ўғитнинг (сузпензия) таркиби эса N-20% , P-20%, K-20% эканлиги аниқланди. Мароқанд сифат” МЧЖ га пахта экилган майдонлари тупроғи фойдали микрофлорасини ошириш тупроқ намуналари таҳлил учун берилиб, 10762 гектарли ғўза майдонлари зараркунанда ҳашаротлар билан зарарланган ва вилт билан касалланган далалар ўрганиб чиқилиб, аниқ мақсадли тавсиялар берилди. Нарпай туман ишчи гуруҳ аъзолари томонидан аниқланган 3672 гектар дала майдонда ўргамчакана билан зарарланган. Шунингдек ўргамчакканага қарши таркибида таъсир этувчи моддаси пропаргит, циклодифен ва гесотиозокс, беда қандаласига қарши 4364 гектар майдонларга таркибида ацетомиприд, имидоклоприд, таркибида хлорприфос бўлган перепаратлар билан кимёвий ишлов берилди.



Зараркунандаларга қарши кимёвий препаратлар қўлланилгандан сўнг 4-5 кун ўтиб, гектарига 1000-2000 донадан олтинкўз энтомофаглари тарқатилди. Мавжуд ғўза майдонларида турли зараркунандалар билан зарарланган ва ривожланишдан ортда қолган 8000 гектар майдонларга 24000 кг NPK минерал ўғити етказиб берилди ҳамда ғўза майдонлари тўлиқ озиқлантирилиб, Нарпай тумани пахта майдонларида “Мароқанд сифат” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган махаллий “Микромикс” ва “NPK 20-20-20” биостимуляторларни қўллаш муддати, сони, меъёри бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда ривожланишдан орқада қолган далаларга ушбу биостимуляторлар билан ишлов берилди.


Бугунги кунда Мароқанд сифат" МЧЖ ғўза майдонларида турли зараркунандалар билан зарарланган ва ривожланишдан ортда қолган 3000 гектарга яқин майдонларга 24000 кг NPK минерал ўғитлар етказиб берилди. Ғўза майдонлари тўлиқ озиқлантирилди.


Нарпай туманида жойлашган "Янгиҳаёт теххизматлари" МЧЖ га карашли 1-сонли биолабароторияси "Мароқанд сифат" МЧЖ вакиллари иштирокида соҳа мутахассислари томонидан ўрганилди. Ўрганиш натижасида биолабароторияда мавжуд жиҳозлар эски, бугунги кун замон талабларига жавоб бермаслиги ишчи гуруҳ томонидан аниқланди. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, "Мароқанд сифат" МЧЖ раҳбарияти билан йил якунига қадар биолабораторияни замонавий асбобускуналар билан қайта жиҳозлашга, шунингдек "Мароқанд сифат" МЧЖ қошида янги, замон талабларига жавоб берадиган биолаборатория ташкил этишга кластер раҳбари К.Абдуллаев ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи А. Бобакулов билан келишиб олинди.


Бунда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти рахбари А.Анорбоев томонидан Янги биолабораторияни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш концепциясини ишлаб чиқилди.

“Мароқанд сифат” МЧЖ рахбари К.Абдуллаев, Самарқанд вилояти Нарпай туманига бириктирилган ишчи гуруҳ аъзолари ва Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти директори А.Анорбоев ҳамда соҳа мутахассислари билан биргаликда пахта майдонларининг ўргимчаккана билан зарарланган 3762 гектар майдонларга таркибида пропаргит, циклодифен, гексотиозокс бўлган препаратлар, 4364 гектар майдонга қандалаларга қарши таркибида ацетомиприд, имидоклоприд, хлорприфос таркибли препаратлар қўлланилди. Бундан ташқари зараркунандаларга қарши кимёвий препаратлар қўлланилгандан сўнг 4-5 кун ўтиб, гектарига 1000-2000 донадан олтинкўз, гектарига 1000-1500 донадан бракон энтомофаглари тарқатилди.


Далаларга ўрнатиб чиқилган ферамон тутқичлар ҳар куни дала назоратчилари томонидан текширилиб кўсак қўртининг кўпайиш жараёни башорат қилиб борилди ҳамда ферамон тутқичларнинг клейи ва пестификслари ҳар 10-12 кунда янгиси билан алмаштирилиб турилиши ишчи гуруҳ томонидан назоратга олинди.


Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати


Расмий саҳифамиз👇👇

https://t.me/Samkarantin                       


Report Page