Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 30 июндаги КҚ-377-сонли қарорига мувофиқ Намунавий низомнинг тегишли бандарига тузатиш ва қўшимчалар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 30 июндаги КҚ-377-сонли қарорига мувофиқ Намунавий низомнинг тегишли бандарига тузатиш ва қўшимчалар киритилди

MoliyaPress

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг Ташаббусли бюджет жараёни 2-мавсуми бошланишидан аввал ушбу жараёнларни тартибга солиш ва жойларда кузатилган айрим камчилик ва англашилмовчиликларни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 30 июндаги КҚ-377-сонли қарорига мувофиқ Намунавий низомнинг тегишли бандларига тузатиш ва қўшимчалар киритилди.

Бундан ташқари, 2-мавсум бошланиши олдидан “Очиқ бюджет” ахборот порталида ҳам бир қатор теҳник ишлар амалга оширилиб, лойиҳаларни илгари суриш ҳамда овоз бериш жараёнлари такомиллаштирилди, жараённи шаффоф ҳамда хаққоний ўтказилишини таъминлаш мақсадида қўшимча функциялар тадбиқ этилди.

Шу муносабат билан, Ташаббусли бюджет жараёни 2-мавсуми бошланиши олдидан Порталдаги амалга оширилган техник ўзгариш ва қўшимчалар хақида батафсил маълумот бериб ўтилади.

1.                                 Лойиҳаларни илгари суришда эндиликда фуқаролар ўзлари яшаб истиқомат қилиб келётган ҳудуд (туман ёки шаҳар) га қўшимча равишда маҳаллани ҳам танлашлари ва лойиҳани номини киритишда аввалдан шакллантирилган рўйхат ичидан тегишли соҳани танлашлари лозим бўлади. Ушбу киритилган ўзгартириш аввалом бор фуқароларга қулайлик яратиш ҳамда лойиҳаларни илгари суришда фойдаланувчиларга барча амалларни (лойиҳа матнидан ташқари) “клик” орқали бажариш имкониятини беради.

Шу билан бирга, давлат органларида мурожаатларни таҳлил қилиш, ижтимоий сўровлар ва жамоатчилик муҳокамаларини ўтказишда ҳудудлар жумладан, маҳаллалар кесимида дастурлар ишлаб чиқилишига алоҳида тўхталиб ўтилган.

Шу сабабли ҳам, Ташаббусли бюджет жараёнларини эндиликда, нафақат туман ва шаҳар даражасида балки, маҳаллалар кесимида ижросини таъминлаш, ҳар бир маҳаллада мавжуд муаммоларни ҳал этилишига эришиш мақсадида жараёнларда фаол иштирок этган ёки умуман лойиҳалар илгари сурилмаган маҳаллаларни рўйхатини шакллантириш тизими жорий этилмоқда. Бу эса келгусида Ташаббусли бюджет жараёнларида нофаол бўлган маҳалла институтларини аниқлаш ва улар билан тизимли ишлар ташкил этиш имкониятини беради.

2.           Овоз бериш жараёнида фуқаролар томонидан “смс” хизмати орқали ҳамда Порталдан рўйхатдан ўтган фуқароларга шахсий кабинетлари орқали овоз бериш имконияти яратилган. Ўтган давр мобайнида фуқаролар томонидан турли ҳил телефон рақамлар билан порталдан рўйхатдан ўтган ҳолда “фойдаланувчилар” заҳирасини шакллантириб олиш ва кейинчалик ушбу аккаунтлардан фойдаланиб лойиҳаларга овоз берган ҳолда сунъий равишда овозлар сонини кўпайтириш ҳолатлари кузатилган. Хақиқатда эса, ушбу аккаунтлар учун бириктирилган телефон рақамлар тизимдан аллақачон ўчиб кетган ёки бошқа шахснинг номига расмийлаштирилган бўлиши мумкин.

Шу каби ҳолатларни олдини олиш ва жарраённи хаққоний ўтказилишини таъминлаш мақсадида овоз бериш имконияти фақатгина СМС хизмати орқали амалга оширилиши ва рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар томонидан овоз берилишида ҳам уларнинг телефон рақамларига СМС хабарнома юборилган амалга оширилиши тадбиқ этилмоқда. Бунда, барча овозлар “реал-вақт” кўринишида амалга оширилиб, хақиқатда амалда бўлган (ишлаб турган) телефон рақамлар орқали овоз берилишига эришилади.

3.                                 Ўтган давр мобайнида айрим туман ва шаҳарларда фуқаролар томонидан илгари сурилган лойиҳаларнинг ҳилма-ҳиллиги ва миқдори кескин кўпайгани сабабли ушбу лойиҳиларни белгиланган меъзонларга мувофиқлиги юзасидан саралаб олишда турли муаммолар юзага келди. Жумладан, 400-500 га яқин лойиҳани баҳолаш ва уни амалга ошириш техник имкониятларини ўрганиш учун 10 кун вақт етарли бўлмаган. Шу сабабли ҳам, Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш муддатлари қайта кўриб чиқилиб, лойиҳаларни саралаш босқичини давомийлиги 20 кун этиб белгиланмоқда. Натижада, ушбу жараёнлар учта босқичдан иборат – ҳар бир босқич 20 кунни ташкил этиб, умумий ташаббусли бюджет жараёнлари 60 кун давомида ўтказилиши белгиланди.

4.                Хозирда Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган барча мобил алоқа операторлари абонентлари Ташаббусли бюджет жараёнларида таклиф қолдириш ёки овоз бериш имконияти мавжуд. Ўтган давр мобайнида “Humans” алоқа оператори абонентлари томонидан Ташаббусли бюджет жараёнларида овоз беришда бошқа алоқа оператор абонентларига нисбатан устунликга эга бўлгани кқузатилган. Яъни, ушбу оператор абоненти бир дона “симкарта” орқали ўзига тегишли бўлган мобил телефон рақамни ҳар куни бепул равишда 5 маротабагача ўзгартириш имкониятига эга бўлиб, ўз-ўзидан бунинг натижасида бир “симкарта” орқали бир нечта овоз бериш ҳолатлари кузатилган. Шу сабабли, Ташаббусли бюджет жараёнини хаққоний ва шаффо ўтказилишини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 2-мавсуми доирасида “Humans” алоқа оператори абонентларини овоз бериш жараёнларида иштирок этишлари чекланмоқда.

5.                Порталнинг “Ташаббусли бюджет” бўлими орқали ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга ошириш жараёни бевосита танишиб бориш, ташаббускор фуқаролар ўз лойиҳаларини амалга оширишнинг барча босқичларини кузатиб бориш, жамоатчилик назоратини ўрнатган ҳолда лойиҳани амалга оширишда кузатилаётган камчилик ёки муаммоли ҳолатлар юзасидан портал орқали хабар қолдириш имкониятига эга бўлдилар. Натижада, фуқаролар томонидан ишларни сифатсиз ёки талаб даражасида таъмирланмаслик ҳолатлари юзасидан тўғридан-тўғри Портал орқали хабар беришлари мумкин. Бу эса, маблағлардан самарали фойдаланиш ва турли ҳил қонун бузилиш ҳолатларини олдини олишда алоҳида механизм бўлиб хизмат қилади.


Молия вазирлиги

Ахборот хизмати

Report Page