Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида жами 25 минг 711та мурожаат келиб тушди.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида жами 25 минг 711та мурожаат келиб тушди.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Манзура Ҳасанова қўмита фаолиятига оид масалалар юзасидан маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида жами 25 минг 711та мурожаат келиб тушди. Шулардан 14 минг 177таси қаноатлантирилиди, 5 минг 849тасига тегишли тушунтиришлар берилди, 28 рад этилган, 39 таси тегишли сабабларга кўра кўрилмасдан қолдирилган, 524таси Қўмита ваколатига кирмаганлиги боис қўриб чиқиш учун тегишли вазирлик ва идораларга юборилган. Ва қолган 1953таси айни пайтда кўриб чиқилмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлардан бири Қўмитанинг Самарқанд ҳудудий бошқармасига юборилган. “Хитой Бешбармоқ қурилиш материаллар” МЧЖ хорижий корхонасининг “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Булунғур туман электр тармоқлари корхонаси томонидан 2020 йил декабр ойида ўтказилган ўрганишда электр энергиясига уланиш схемалари нотўғрилиги аниқланиб, далолатнома асосида 1 млрд 215 млн сўмлик асоссиз тўловлар ҳисобланганлиги ва бу билан корхона рози эмаслиги ҳақида мурожаати келиб тушган.

Мурожаатда келтирилган ҳолатлар Бошқармамиз ҳодимлари ва  “Ўзэнергоинспекция” Самарқанд вилоят бўлими билан биргаликда ўрганилди ва натижада, “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Булунғур туман электр тармоқлари корхонаси томонидан қайта ҳисоб-китоб далолатномаси асосида хорижий корхонага ҳисобланган 1 млрд 215 млн сўмлик тўлов суммасининг 825 млн 498 минг сўми асоссиз ҳисобланганлиги аниқланди. Ушбу асоссиз ҳисобланган тўловлар “Хитой Бешбармоқ қурилиш материаллар” МЧЖ хорижий корхонаси фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Қўмитанинг Сирдарё ҳудудий бошқармаси 2020 ва

2021 йилнинг ўтган даврида  оилавий корхоналарга электр энергияси тарифларини тўғри қўлланилиши юзасидан ўрганиш ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуннинг 28 -моддаси биринчи хатбошисида оилавий корхона турар жойдан бир вақтнинг ўзида унда истиқомат қилган ҳолда товарлар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш учун фойдаланилганда, коммунал инфратузилма хизматлари ҳақини тўлаш аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга оширилиши белгиланган.

Бироқ, “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан 2020 йил ва 2021 йил январдан апрел ойигача вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналарга етказиб берилган электр энергия учун нотўғри тариф қўлланилганлиги натижасида жами 35 млн 145 минг 300  сўм ортиқча тўлов ҳисобланганлиги аниқланди.

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ “Сирдарё “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга  нисбатан ўрнатилган тартибда иш қўзғатиб, тадбиркорлардан ортиқча ҳисобланган маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди.

         Мен эса эслатиб ўтаман, ҳурматли тадбиркорлар, агар сиз шунга ўхшаш муаммоларга дуч келсангиз, ёки Қўмита ваколати доирасида ҳал этиладиган бошқа муаммолар бўлса 71 207 48 00 телефон рақами, antimon.gov.uz сайти, @AntimonUzbot телеграмдаги бот орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

 


Report Page