Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2021 йилнинг 9 ойида бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган назорат ишлари тўғрисида маълумот

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2021 йилнинг 9 ойида бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган назорат ишлари тўғрисида маълумот

MoliyaPress

 Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2021 йилнинг 9 ойида бюджет интизомига риоя этилиши ва бюджет маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган камомад ва ўзлаштиришлар 83,7 млрд.сўмни, бюджет маблағларидан асоссиз ва ортиқча тўловлар 457,7 млрд.сўмни ва мақсадсиз харажатлар 187,3 млрд.сўмни ташкил этади. Ҳисобот даврида 365 млрд.сўм миқдоридаги бюджет маблағларини ноқонуний сарфланишини олди олинди.

Жорий йилнинг ҳисобот даврида аниқланган пул маблағлари ва моддий бойликларнинг камомади ҳамда ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари (83,7 млрд.сўм) 2020 йилнинг 9 ойига (28 млрд.сўм) нисбатан 3 мартага ошган. Ушбу ҳолатларнинг асосий қисми қуйидаги вазирлик ва қўмиталар тизимида аниқланган, жумладан:

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида - 23,3 млрд.сўм (2020 йил

9 ойда 13 млн.сўм);

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида - 17,2 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 3,9 млрд.сўм);

Халқ таълими вазирлиги тизимида - 14,4 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 15,4 млрд.сўм);

Мактабгача таълим вазирлиги тизимида - 5,7 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 3,8 млрд.сўм);     

Маданият вазирлиги тизимида - 2,7 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 1 млрд.сўм);

Туризм ва спорт вазирлиги тизимида - 1,7 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 0,4 млрд.сўм); 

Автомобиль йўллари қўмитаси тизимида - 4,2 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 2 млн.сўм)

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида - 2,2 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 0,4 млрд.сўм);     

Ҳокимликларнинг ободонлаштириш бошқармаларида - 2,5 млрд.сўм  (2020 йил 9 ойда 1 млрд.сўм).

  Вазирлик ва идоралар бўйича пул маблағлари ва моддий бойликларнинг камомади ҳамда ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари динамикаси:

* млрд. сўм

Шунингдек, ўтказилган назорат тадбирлари натижасида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни асоссиз ортиқча тўланиши, қурилиш таъмирлаш ишларида нархларни ошириб қўлланилиши ва бажарилмаган иш ҳажмларини қўшиб ёзиш, товар моддий қийматликларни қиммат нархда харид қилиш каби

457,7 млрд.сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган. Бу ҳолатлар

2020 йилнинг 9 ойи (101,4 млрд.сўм)га нисбатан 4,5 мартага ошган.

Ушбу ҳолатлар асосан қуйидаги вазирлик ва қўмиталар тизимида аниқланган:

Халқ таълими вазирлиги тизимида - 61,1 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 25,4 млрд.сўм);

Мактабгача таълим вазирлиги тизимида - 61,1 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 6,9 млрд.сўм);     

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида - 39,1 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 17,7 млрд.сўм);

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида – 27,3 млрд.сўм

(2020 йил 9 ойда 6,3 млрд.сўм);

Маданият вазирлиги тизимида - 18,4 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 2 млрд.сўм);

Сув хўжалиги вазирлиги тизимида - 10,7 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 3,6 млрд.сўм);

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида - 7,4 млрд.сўм (2020 йил

9 ойда 0,8 млрд.сўм);     

Туризм ва спорт вазирлиги тизимида - 7,3 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 1,8 млрд.сўм);     

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида - 7,1 млрд.сўм

(2020 йил 9 ойда 0,4 млрд.сўм);     

Автомобиль йўллари қўмитаси тизимида - 80,9 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 1,4 млрд.сўм);     

Ҳокимиятлар ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияларида - 92,4 млрд.сўм (2020 йил 9 ойда 5,6 млрд.сўм);

Ҳокимликларнинг ободонлаштириш бошқармаларида - 5,6 млрд.сўм

(2020 йил 9 ойда 3,5 млрд.сўм).

* млрд. сўм

  Вазирлик ва идоралар бўйича иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни асоссиз ортиқча тўланиши, қурилиш таъмирлаш ишларида нархларни ошириб қўлланилиши ва бажарилмаган иш ҳажмларини қўшиб ёзиш, товар моддий қийматликларни қиммат нархда харид қилиш каби молиявий хато ва камчиликлар динамикаси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 103-сонли “Пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида”ги қарори ҳамда 2020 йил 19 февралдаги 98-сонли ва 2021 йил 23 февралдаги 95-сонли “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган  технологияларни  жорий  этиш  бўйича харажатларининг бир  қисмини қоплаш  чора - тадбирлари  тўғрисида” ги  қарорлари  асосида  Давлат   бюджетидан 2019-2021 йилларда сув тежовчи технологияларни жорий этиш харажатларининг бир  қисмини  қоплаш  учун  cубсидиялар  ажратилишининг  қонунийлиги юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида 169,1 млрд.сўм қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда сарфланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-кувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4576-сонли қарорига асосан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан чорвачилик соҳасига ажратилган 7,9 млрд.сўм субсидия маблағлари белгиланган тартибга зид равишда сарфланганлиги аниқланди.

Ҳисобот даврида аниқланган молиявий хато-камчиликлар суммасининг 510,8 млрд.сўмини бюджетга тикланиши таъминланди.

Шу билан бирга, назорат тадбирлари давомида бюджет муассасаларида харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ортиқча режалаштирилган маблағларни қисқартириш ва бошқа ноқонуний харажатларнинг тўхтатилиши ҳисобига жами 365 млрд.сўм миқдоридаги бюджет маблағларини асоссиз сарфланишини олди олинди.

Бюджет қонунчилигини бузганлиги учун бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг 15 нафар раҳбар ва бошқа мансабдор шахсларига маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузилиб, кўриб чиқиш учун маъмурий судларга юборилди.

Шунингдек, 3 847 та назорат тадбирларида аниқланган 724,1 млрд.сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди. 

 

Молия вазирлиги

Ахборот хизмати


Report Page