Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида янги тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида янги тайинлов


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 сентябрдаги 4457-сонли Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари лавозимига Хайдаров Ахадбек Яхебекович  тайинланди.

Хайдаров Ахадбек 1971 йилда Фаргона вилоятита туғилган. 1994 йил Тошкент Давлат университети, 1998 йили Тошкент Давлат иқтисодиёт университети (сиртқи), 2001 йили Япония сиёсий фанлар Миллий институти магистратура босқичи, 2006 йил АҚШнинг Массачусетс штатида Виллиамс Коллежини тамомлаган.

1988-1989 й.й. – Фарғона вилояти Олтиариқ тумани “Агрокоммунстройремонт” қурилиш корхонаси ишчиси;                      

1989-1994 й.й. – Тошкент Давлат университети талабаси;

1994-1996 й.й. – Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси стажери тадқиқотчиси;

1996-1997 й.й. – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Пул кредит сиёсати департаменти 2-тоифали иқтисодчиси;

1997-1998 й.й. – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Пул кредит сиёсати департаменти Банк тизими ликвидлиги таҳлили ва прогнозлаш бўлими етакчи иқтисодчиси;

1998-1999 й.й. – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Пул кредит сиёсати департаменти Пул кредитни дастурлаш ва банк тизими ликвидлигини тартибга солиш бошқармаси Банк тизими ликвидлиги таҳлил қилиш ва тахминлаш бўлими бошлиғи;

1999-2000 й.й. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Монетар сиёсати ва банк тизимини ислоҳ  қилиш бошқармаси бошлиғи;

2000-2000 й.й. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети Бош бошқармаси Бюджёт сиёсати ва жамланган бюджетни режалаштириш бўлими бошлиғи;

2000-2001 йй. – Япония сиёсий фанлар Миллий институти тингловчиси;

2001-2003 йй. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети Бош бошқармаси Жамланган Давлат бюджети актив ва пассивларини ҳамда давлат ички қарзларни бошқариш бўлими бошлиғи;

2003-2006 йй. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Давлат мақсадли жамғармаларни режалаштириш ва мониторинг қилиш ҳамда ички кафолатлар ҳисоби бўлими бошлиғи;

2006-2007 йй. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармаси бошлиғи;

2007-2008 йй. – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Қимматли қоғозлар департаменти Ички молия бозорида қимматли қоғозлар операциялари бошқармаси бошлиғи;

2008-2008 йй. – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки  Монетар сиёсат департаменти Пул ва молия бозоридаги операциялар бошқармаси бошлиғи – директор ўринбосари;

2008-2013 йй. – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Монетар сиёсат департаменти директори;

2013-2016 йй. – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раисининг ўринбосари;

2016-2016 йй. – Ўзмиллийбанк Бошқарув Раиси биринчи ўринбосари; 

2016-2017 йй. – “Микрокредитбанк” акциядорлик – тижорат банки Бошқаруви раиси;

2017-2017 йй. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари;

2017-2019 йй. – Ўзбекистон Республикаси Молия вазири биринчи ўринбосари;

2019-2019 йй.  – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори.

А. Хайдаров банк иши, давлат сиёсати (ўтиш иқтисодиёти, макроиқтисодиёт), иқтисодий ривожланиш сохаларида кенг амалий билим ва тажрибасига, шунингдек жаҳонда бу соҳанинг ривожланиш тенденцияларини яхши биладиган мутахасиси ҳисобланади.

Молия вазирлиги

Ахборот хизмати


Report Page