Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида янги тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида янги тайинлов


MoliyaPress

Молия вазирлигида янги тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февраль ПҚ 4144-сонли Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ижтимоий соҳа масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Ашрафханов Бахром Баходирович тайинланди.

Бахром Ашрафханов 1969 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 1993 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1994 йилда Америка Қўшма Штатлари Кентукки университетини халқаро валюта-кредит муносабатлари, давлат молияси мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Мехнат фаолияти давомида республикамизда суғурта бозорини шакллантириш ва ривожлантириш, давлат молиясини бошқаришнинг ғазна ижроси тизимини республика ва маҳаллий бюджетларига жорий этиш, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини ғазначилик тизимига ўтказиш жараёнларида фаол иштирок этган салохиятли раҳбар ҳисобланади. Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий, савдо ва инвестиция алоқаларини мустаҳкамлашда ўз ҳиссасини қўшган.

2002-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари – Суғурта назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган.

2005-2007 йилларда Молия вазирининг биринчи уринбосари.

2007-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги бошлиғи – Молия вазири ўринбосари.

2016-2018 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиси.

Мехнат фаолиятида нефт ва газни қайта ишлаш бўйича технологик жараёнларни чуқурлаштириш, импорт ўрнини босувчи махсулот ишлаб чиқариш ва экспорт бозорларига чиқиш, нефт-газ соҳасига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш масалаларида фаолият юритган.

Ҳозирги кунга қадар Бахром Ашрафханов "Ўзбекнефтегаз" АЖ бошқарув Раиси вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритиб келган. Давлат молиясини бошқариш соҳасида кенг амалий билим ва тажрибасига, шунингдек жаҳонда бу соҳанинг ривожланиш тенденцияларини яхши биладиган мутахасиси ҳисобланади.

Молия вазирлиги

Ахборот хизмати