Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари эндиликда Молия вазирлигининг mf.uz сайтида кенг ёритиб борилади

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари эндиликда Молия вазирлигининг mf.uz сайтида кенг ёритиб борилади

MoliyaPress

Ўзбекистон Респуликаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ 5969-сонли Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Инқирозга қарши курашиш жамғармасини молиялаштиришни таъминлаш мақсадида 2020 йилда бюджетни қўллаб-қувватлаш учун халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ва бошқа манбалар ҳисобидан 10 трлн. сўм миқдорида маблағлари шакллантирил.

Мазкур жалб қилинган маблағлар ҳисобидан Инқирозга қарши курашиш жамғармаси орқали бир қанча тадбирлар молиялаштириб келинмоқда.

Жорий йилнинг 18 август ҳолатига Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан 8 448,7 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилган бўлиб, шундан маблағлар ажратилган ташкилотлар томонидан 6 753,5 млрд. сўм миқдорида маблағлар ўзлаштирилган.

Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратилган маблағлар ва барча бюджет тизими бюджетларининг амалга оширган Давлат харидлари бўйича батафсил (тузилган шартномалар ҳамда етказиб берувчиларнинг бенефициарлари, мақсади бўйича маълумотлар ва х.к) маълумотлар билан https://xarid.uz/dxarid/deals?status=Completed сайти орқали танишишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан сарфланаётган маблағлар юзасидан маълумотларни ўз веб саҳифасида ёритиб боради. Ҳозирда маълумотлар 18 август ҳолатига шакллантирилган бўлиб, ушбу саҳифа ҳар ҳафтада янгиланиб борилади.


Молия вазирлиги

Ахборот хизмати