Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги жамоаси номидан Абдуллаев Тўлқин Мансуровични табаррук 60 ёшни қарши олганлари билан самимий муборакбод этамиз.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги жамоаси номидан Абдуллаев Тўлқин Мансуровични табаррук 60 ёшни қарши олганлари билан самимий муборакбод этамиз.

Кадастр агентлиги Ахборот хизмати

Тўлқин Мансурович кўп йиллик меҳнат фаолияти давомида Ҳукуматимиз ва раҳбарият томонидан юклатилган вазифа ҳамда мажбуриятлардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантиришда ўзбек-қозоғистон, ўзбек-тожик, ўзбек-туркман ва ўзбек-қирғиз Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини ҳал этиш юзасидан ўтказилган музокараларда республикамиз манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда иштирок этиб, 250 дан ортиқ учрашувларда ишчи гуруҳига раҳбарлик қилган.

Президентимиз томонидан 2017 йил 5 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида ўзбек-қирғиз Давлат чегараси тўғрисида” Шартномаси, 2017 йил 10 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида уч давлатнинг Давлат чегаралари туташган нуқтаси ҳудуди тўғрисида” Шартномаси, 2018 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида ўзбек-тожик Давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисида” имзоланган Шартномаларнинг иловаларини тайёрлашда фидойилик ва фаоллик билан ўз ҳиссасини қўшган.

Шунингдек, давлат аҳамиятидаги геодезия ва картография ишларининг, шу жумладан: давлат геодезия тармоқларини яратиш; геоахборот тизимлари ишлаб чиқиш; Ерни масофадан зондлаш ва геодинамик тадқиқ қилиш; тармоқлараро аҳамиятдаги топографик карта ҳамда планларни, умумгеографик, сиёсий-маъмурий, илмий-маълумотномавий ва бошқа тематик карта ҳамда атласларни, ўқув картографик қўлланмаларни яратиш, янгилаш ва нашр этишдек масъулятли ишларни кўп йиллик тажрибаасосида ташкил қилиб келмоқда.

Ҳурматли Тўлқин Мансурович!

Сизнинг ҳаётингизда фаоллик, бахт, омад, яхши кайфият доимий ҳамроҳ бўлсин. Яқинларингиз меҳр-оқибатига, ҳамкасбларингиз ҳурмат эътиборига доимо сазовор бўлинг. Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, мамлакатимиз тарққиёти йўлида қўшиб келаётган ишларингизга улкан муваффақиятлар тилаймиз ушбу табрикларимизни қабул айлагайсиз.

Кадастр агентлиги жамоаси.


Report Page