Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида ўтказилган Халқ таълими тизимига доир видеоселектор йиғилишида 7 сентябрдан бошлаб эпидемиологик вазият яхши бўлган айрим ҳудудларда тажриба тариқасида, 14 сентябрдан эса барча ҳудудлардаги мактаблар очилиши бўйича топшириқлар берилди. Унга кўра мактабларни очиш бўйича ота-оналар фикри ўрганилиб, якуний қарор қабул қилиш кераклиги белгиланди.

Шу мақсадда, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармасига бириктирилган секторга қарашли Бухоро ҳамда Когон туманларида Миллий гвардия масъуллари ҳамда туман ҳокимлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, мактаб ўқув биноси ва синфхоналарининг санитария-эпидемиологик ҳолати ўрганилиб, янги ўқув йилини бошлаш учун ўрнатилган талаблар асосида таҳлил қилинди. 

Шунингдек, ўқувчилар “синф режими”да (хонама-хона кўчиб юрмай) таҳсил олишлари учун шароит яратиш, махсус изоляция хоналари ташкил қилиш лозимилиги таъкидланди. Мактабларда ўқувчилар учун алоҳида қўл ювиш жойлари тайёрлаш бўйича вазифалар белгиланди.





Report Page