Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бошқарувининг 2-сонли мажлиси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бошқарувининг 2-сонли мажлиси бўлиб ўтди


Бугун 20 апрель, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси биносида, Бошқарувнинг 2-сонли мажлиси бўлиб ўтди.

Бошқарув мажлисида Республика Адвокатлар палатаси раиси ва ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоят ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ҳамда Бошқарув аъзолари қатнашди.  Бошқарув мажлиси видео-конференц алоқаси орқали ўтказилди.

Бошқарув мажлисини Адвокатлар палатаси раиси Шухрат Садиков олиб борди.  Йиғилишнинг кун тартиби Бошқарув аъзолари муҳокамасига қўйилиб, тасдиқланди. Шундан кейин кун тартибидаги масалалар юзасидан Адвокатлар палатаси раиси сўзга чиқиб, ҳар бир масала юзасидан маълумот бериб ўтди.

Дастлаб Адвокатлар палатаси Бошқаруви аъзолари сафига бўлган Тошкент шаҳри ҳудудидан сайланган Муҳиддин Рахимовнинг Бошқарув аъзолигидан чиқариш тўғрисидаги аризасини Мажлис иштирокчилари  (ўқиб эшиттирди) билан муҳокама қилди ва кўпчилик овоз билан маъқулланди ҳамда Муҳиддин Рахимов Адвокатлар палатаси Бошқаруви аъзолари сафидан чиқарилди.

Мажлиснинг иккинчи масаласи юзасидан Адвокатлар палатаси раисининг биринчи ўринбосари, Сергей Иргашев Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Этика комиссияси аъзолари таркибини янгитдан шакллантириш юзасидан маърузаси тингланди ва 9 кишидан иборат Этика комиссияси таркиби тасдиқланди.

Кун тартибидаги учинчи ва тўртинчи масалалар яъни, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи адвокатларга “Адвокатнинг таниқлилик белгиси” (значок)ни жорий қилиш масаласи ва ундан фойдаланиш тартиби ҳақидаги низом ва “Адвокатурага қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича Адвокатлар палатаси раисининг биринчи ўринбосари Аслиддин Махаммадиевнинг маърузаси тингланди ва бир овоздан маъқулланди.

Йиғилишда турли масалалар Бошқарма бошлиқлари ва Бошқарув аъзолари иштирокида муҳокама қилиниб, Тошкент давлат юридик университетида Адвокатура хонасини ташкил қилиш ва жиҳозлаш учун пул ажратиш масаласи, Адвокатлар палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси биносини айирбошлаш ва Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси биносини таъмирлашга пул маблағлари ажратиш тўғрисида ҳам Қарорлар қабул қилинди.

Мажлис якунида, Адвокатлар палатаси муассислигида таъсис этилган “ADVOKAT MEDIA” масъулияти чекланган жамияти директори Шухрат Зиятов ваколат муддати якунига етганлиги сабабли, унинг ваколат муддатини қайта кўриб чиқиш масаласи ҳам ўртага ташланди.

Бугунги Адвокатлар палатаси Бошқарувининг 2-сонли мажлисига киритилган масалалар Бошқарув аъзолари томонидан муҳокама қилиниб тегишли Қарорлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг 2024 йилга мўлжалланган истиқболли режалари юзасидан Палата раисининг фикрлари тингланиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида атрофлича фикр алмашилди.


Адвокатлар палатаси

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Report Page