Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Энг яхши юридик хизмат” республика танловини эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Энг яхши юридик хизмат” республика танловини эълон қилади

@adliyangiliklari

📌 Танловда ташкилий-ҳуқуқий шаклдан қатъи назар барча ташкилотларининг юридик хизматлари иштирок этишлари мумкин.

2020 йилнинг 15 февралдан 15 мартгача танлов иштирокчиларидан ҳужжатларни қабул қилиш давом этади.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан якунланган йил давомида амалга оширилган ишлар ҳисобга олинади. Иштирокчилар тегишли анкетада кўрсатиб ўтилган 10 та йўналиш бўйича қилинган ишларни yurist@adliya.uz почтасига юборадилар. 

Ҳакамлар ҳайъатининг ҳар бир аъзоси томонидан саралаб олинган 20 та энг яхши номзодларнинг 3 тасига овоз берилади. Ҳакамлар ҳайъати томонидан энг кўп овоз тўплаган 7 та юридик хизмат кейинги босқичга ўтказилади.

Шунга кўра, навбатдаги босқичда юридик хизмат раҳбарлари ҳакамлар ҳайъати томонидан суҳбатдан ўтказилиб, энг яхши 3 та юридик хизмат аниқланади.

Танлов ғолиблари сертификат, пул маблағлари ва эсдалик совға билан тақдирланадилар:

1-ўрин — 15 миллион сўм;

2-ўрин — 10 миллион сўм;

3-ўрин — 5 миллион сўм.

Танлов ғолиблари 2020 йилнинг 23 - 25 апрель кунлари бўлиб ўтадиган “Tashkent Law Spring (https://www.tashkentlawspring.uz/ru)” II халқаро юридик форумида тақдирланади.

Эслатиб ўтамиз, «Tashkent Law Spring» Халқаро юридик форуми Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан иккинчи маротаба қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилмоқда. У жорий йилнинг 23-25 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Бу йилги форум мавзуси — «Ҳуқуқ 4.0. (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби даврида)». Иштирокчиларни онлайн рўйхатга олиш http://tashkentlawspring.uz веб-сайти орқали амалга оширилмоқда.

✅ @adliyangiliklari

Report Page