Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида 2024/2025 ўқув йили учун “Тергов фаолияти” мутахассислиги бўйича магистратурага қабул бошланди

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида 2024/2025 ўқув йили учун “Тергов фаолияти” мутахассислиги бўйича магистратурага қабул бошланди


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ахборот хизмати раҳбари Санобар Мансурова маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида 2024/2025 ўқув йили учун “Тергов фаолияти” мутахассислиги бўйича таълимнинг кундузги шакли учун магистратурага қабул бошлангани маълум қилинади.

Магистратурага танлов ваколатли давлат органларининг суриштирув ва тергов фаолиятини амалга оширувчи тузилмаларида ҳамда прокуратура органларида камида 3 йил хизматни ўтаган «Юриспруденция» бакалавриат таълим йўналиши бўйича таянч олий юридик маълумотга эга амалдаги ходимлари (ҳарбий хизматчилари) орасида ўтказилади.

Магистратуранинг «Тергов фаолияти» мутахассислиги бўйича ўқитиш бепул асосда амалга оширилади.

Ўқишга қабул қилинган ходимларнинг эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи ўқиш даври мобайнида сақлаб қолинади.

Ўқиш кундузги таълим шаклида бир йил давомида амалга оширилади.

Мазкур мутахассислик бўйича жами 47 та қабул параметрлари тақсимланмоқда.

Номзодлар томонидан ҳужжатлар 10 майдан 10 июнга қадар Олий таълим, фан ва Инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг “mydtm.uz” электрон платформаси (www.my.uzbmb.uz) орқали тақдим этилади.

Кириш имтиҳонлари август ойида бир кунда уч босқичда, яъни тест шаклида ўтказиладиган махсус психологик танлов, ёзма имтиҳон ва чет тилидан тест синови орқали амалга оширилади.

Магистратуранинг бошқа мутахассисликлари, хусусан “Прокурорлик фаолияти”, “Прокурорлик фаолияти КЕЧКИ” ва “Прокурорлик фаолияти СИРТҚИ”, “Коррупцияга қарши курашиш” ҳамда “Инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқ” мутахассисликларига қабул 10 июндан 31 июлга қадар “mydtm.uz” электрон платформаси (www.my.uzbmb.uz) орқали ташкил этилади.

Янги ўқув йилида магистратуранинг ушбу мутахассисликлари бўйича таълимнинг кундузги шакли учун жами 45 та, кечки шакли учун 10 та, сиртқи шакли учун 25 та қабул параметрлари қуйидагича тасдиқланмоқда:

‒ “Прокурорлик фаолияти”  –  15  та (давлат гранти – 6, тўлов контракт – 9);

‒ “Коррупцияга қарши курашиш” – 15  та (6/9);

‒ “Инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқ”  –  15  та (6/9);

  Бунда, прокуратура органлари ходимлари учун қабул параметрлари сони давлат гранти асосида жами 15 та (ҳар бир мутахассислик учун 5 тадан) этиб белгиланган.

Бундан ташқари, “Прокурорлик фаолияти” мутахассислиги бўйича таълимнинг кечки шакли учун жами 10  та (тўлов-контракт асосида) қабул параметрлари тасдиқланмоқда.

Мазкур таълим шакли бўйича прокуратура органлари ходимлари учун 5 та, очиқ танлов бўйича (ташқи номзодлар учун)  –  5 та ўрин назарда тутилмоқда.

Шунингдек, “Прокурорлик фаолияти” мутахассислиги бўйича таълимнинг сиртқи шакли учун жами 5 та (давлат гранти асосида) 20 та (тўлов-контракт асосида) қабул параметрлари тасдиқланмоқда.

Ушбу таълим шакли бўйича прокуратура органлари ходимлари учун 5 та (давлат гранти асосида) 10  та (тўлов-контракт асосида), очиқ танлов бўйича (ташқи номзодлар учун)  –  10 та (тўлов-контракт асосида) ўрин назарда тутилмоқда.

Очиқ танлов бўйича давлат гранти асосида қабул қилинган тингловчиларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва миқдорда ҳар ойлик стипендия тўланади.

  Танловлар август ойида ўтказилади.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси

  Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: http://lex.uz/uz/docs/6425532

Академия магистратурасига кириш имтиҳонлари билан

боғлиқ янгиликлар билан Академиянинг расмий веб-сайти (www.proacademy.uz), ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари: 

www.facebook.com/ProsecutorAcademy,

www.instagram.com/proacademyuz/,

/t.me/TheLawEnforcementAcademy

ҳамда ОАВ орқали танишиб боришингиз мумкин.

Шунингдек, Академия магистратурасига қабул билан боғлиқ маълумотларни 71-202-04-96 (ички: 1795 ва 1716) телефон рақамлари орқали ҳам билиб олишингиз мумкин.



Report Page