Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси – дастурий сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан олий ҳужжат!

Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси – дастурий сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан олий ҳужжат!

@Oilamarkazi

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз парламентига навбатдаги Мурожаатномани тақдим этишини онлайн тарзда кузатаётиб, мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида мавжуд бўлган муаммолар ечимни аниқ ва равшан кўрсатиб бергани ва буюк марралар белгиланганидан ниҳоятда тўлқинланди.

Зеро, мамлакатимиз раҳбарининг чуқур ўйланган истиқбол режалари замирида юрт тараққиёти ва халқ фаровонлиги, қолаверса жонажон Ўзбекистонимизни дунёнинг энг илғор мамлакатлари қаторидан ўрин олиш масалалари ётибди.

Мурожаатномада мамлакатимизни яқин истиқболда ривожлантиришга доир стратегик йўналишлар бўйича нуқтаи назари баён қилинди. Мурожаатномада рақамли иқтисодиётдан тортиб, ҳар бир оилани уй-жой билан таъминлашгача бўлган масалаларни кўтарилганлиги, давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг бош мақсади – халқ қайғуси, фуқаро манфаати, оилалар ташвиши экани барчамизни янада руҳлантириб юборди.

Масалан, олий таълим муассасаларида давлат грантлари асосидаги ўринлар сони икки баробарга кўпайтирилиши, қизлар учун алоҳида грант ўринлари ажратилиши бевосита ҳар бир оила фаровонлиги ва ёшларнинг юқори малакали мутахассис бўлиб етишининг муҳим гарови бўлиб хизмат қилишига шубҳамиз йўқ! Чунки ривожланган мамлакатларнинг тараққиёт даражасини аввало, ана шу мутахасислар, юксак илм соҳиблари белгилаётгани айни ҳақиқатдир.

Ишончисиз комилки, энг муҳими тарихий мурожаатномада кўтарилган масалалар, белгиланган буюк марралар кишиларнинг эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамламоқда. Зеро, бундай эътимод, бундай эркинлик – давлатнинг наинки халққа, балки ҳар бир фуқарога, ҳар бир оилага хизмат қилиши, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиши натижасидир. Мурожаатномада муаммолар нафақат рўй-рост айтилмоқда, балки уларнинг аниқ ечими берилмоқда. Ҳар битта қилинадиган иш халқимиз оғирини енгил қилишга қаратилган.

Шу ўринда биз давлатимиз раҳбарининг мурожаатномасида белгиланган янги режалар ва улкан марралар бизларни буюк жараёнларнинг оддий кузатувчиси эмас, балки фаол ва ташаббускор иштирокчиси бўлишга ундамоқда.

“Оила” маркази матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | www.oilamarkazi.uz 


Report Page