Ўзбекистон Миллий кутубхонасида шанба кун "Саломатлик куни"

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида шанба кун "Саломатлик куни"

https://t.me/natlibuz

Жорий йилнинг 21 ноябр куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси раҳбар ва ходимлари ноширлик-матбаа фаолияти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш коллежининг спорт залида оммавий тарзда жисмоний фаоллик тадбирларида иштирок этишди. Кутубхонада ҳафтанинг ҳар шанба куни "Саломатлик куни" деб эълон қилинди.Ушбу тадбир тажрибали спорт мураббийси назорати остида ўтказилди. Дастлаб бадантарбия ва жисмоний машқларни бажариб, сўнг ходимлар севимли спорт тури волейбол, баскетбол, шахмат ва шашка, стол тенниси каби спорт турлари билан ихтиёрий шуғулланишди.

Таъкидлаш жоизки, 2020 йил 30 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6099-сон Фармони жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали ҳар бир фуқарода касалликка қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлаш, зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиш, тиклаш ва реабилитация ишлари ҳамда оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил қилиш, бу борада тегишли инфратузилма ва бошқа зарур шарт-шароитларни яратишга хизмат қилади.


Спорт машғулотларида нафакат ёшлар, балки бутун жамоа иштироки, иш ҳафтасини якунлаш, турли хасталикларни олдини олиш, умуман кайфиятни кўтаришда катта аҳамиятга эга.

 



Report Page