Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “ҲАВФЛИ ВИРУС” деб номланган китоб-расмли кўргазмаси ташкил қилинди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “ҲАВФЛИ ВИРУС” деб номланган китоб-расмли кўргазмаси ташкил қилинди.

https://t.me/natlibuz

2020 йил 16 ноябрдан 20 ноябрга қадар Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2-қават фойесида “INFOLIB UZBEKISTAN-2020” IX Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида вирусология тарихи, вирусларнинг келиб чиқишига оид “ҲАВФЛИ ВИРУС” деб номланган китоб-расмли кўргазма намойиш этилмоқда.

Кўргазмада намойиш этиладиган илмий материалларда (китоблар, илмий ишлар, журналлар, газеталар) вирусларнинг вужудга келиши, дунёни ларзага солган вирусларнинг “оилавий шажарси”, уларнинг пайдо бўлиши ҳақидаги  маълумотлар долзарблиги билан аҳамиятлидир.

Вируслар фақатгина тирик ҳужайраларда кўпайиб, ўсимлик, ҳайвон ва Одамда юқумли касаллик қўзғатувчи Микроорганизмлар. Ўтмишда «Вируслар» атамаси ҳар хил касаллик қўзғатувчиларга, айниқса, номаълум агентларга нисбатан қўлланилган. Улар организмга ҳар хил йўллар билан киради, масалан, вируслар ўсимлик ҳужайраларига четдан фақат улар шикастланганида кириши мумкин. Грипп вируси ва бошқаларда ҳужайра кобиғини бузиш хусусиятига эга бўлган ферментлари бор. У организмга кирган, инфекциянинг латент ёки яширин даври бошланади. Кўпгина вируслар ҳужайраларда тўпланиб, ҳужайра ичида ўзига хос таркибий қисмлар ҳосил қилади.

Вируслар тарихига, уларни қандай пайдо бўлишига қизиққан фойдаланувчилар кўргазма билан танишишлари мумкин. Кутубхонага ташриф буюрган фойдаланувчиларга ҳозирги пандемия шароитида бу каби маълумотлар барчага манзур бўлади деган умиддамиз.

 


Report Page