Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан фурқатликларга эсдалик нишонлари топширилди

Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан фурқатликларга эсдалик нишонлари топширилди

Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Юртимиз тараққиётининг янги босқичида халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаёти учун ишончли кафолат бўлган Бош қомусимизни бугунги давр талабларига мос ҳолда, энг муҳими, фуқароларимиз хоҳиш-иродаси ва фикри ҳамда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади бўлган «Инсон — жамият — давлат» тамойили асосида ҳақиқий халқ Конституциясига айлантириш ишлари изчил амалга оширилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан, шунингдек мамлакатимизнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида ўтган даврда амалга оширилган улкан ишлар, эришилган юксак натижаларда, ҳеч шубҳасиз, ҳаётимизнинг турли соҳа ва тармоқларида фидокорона меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг беқиёс ҳиссаси бор.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармонига асосан 75 нафар тумандошларимиз юксак мукофотга сазовор бўлишди. 


Бугун “Тарона” тантаналар саройида мукофот соҳибларини тантанали тақдирлаш маросими ташкилланди. Тадбирда туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов бошчилигида секторлар раҳбарлари иштирок этди. Тантанали тақдирлаш маросимини туман ҳокими очиб берди ва мукофот соҳибларини муборакбод этди. 


- Мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган Сиз азиз тумандошларимизни яна бир бор қутлайман, юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган фидокорона хизматларингизни сидқидилдан адо этишда куч-қувват, матонат ҳамроҳ бўлсин, - деди туман ҳокими. 


Туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов йиғилганларни Бош қомусимизнинг ўттиз йиллиги билан қутлаб, мукофотларини тантанали тарзда топширди.

Фурқат тумани ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Фото: Муҳаммад Ризо



Report Page