“Ўзбекистон-Инсон қадри қадр топган юрт”мавзусида маърифат соати ўтказилди.

“Ўзбекистон-Инсон қадри қадр топган юрт”мавзусида маърифат соати ўтказилди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 26-мартдаги “Маънавий маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарори ижроси ҳамда вилоят ҳокимининг 2022 йлл 29 январдаги 1/654-6-сонли "Вилоят Маънавият ва маърифат Кенгашининг 2022 йилга мўлжалланган мулкчилик шаклидан қатъий назар барча бошқарма, корхона ва ташкилот ҳамда муассасаларда ҳар ҳафта сешанба куни “Маърифат соати” ўтказиш режалаштирилган. Шу сабабли, жорий йилнинг 19 апрел куни 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да “Ўзбекистон-Инсон қадри қадр топган юрт” мавзуида жорий йилнинг
19 апрель куни РМММ Бухоро шаҳар бўлинмаси ҳамда "Ф.Хўжаев" маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда маърифат соати ўтказилди.

   Янги Ўзбекистонда эркин фуқаролик жамияти барпо этиш ва инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат қуриш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий ҳимоя қилишдир.

Давлатимиз раҳбари ташшаббуси билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлиги ташкил этилди. Мамлакатимизда эҳтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшлар билан ишлаш бўйича янги тизим жорий этилиб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” дагилар билан манзилли ишлаш йўлга қўйилди. Аҳолининг кам таъминланган ва заиф қатламларини ижтимоий ёрдам тизимига киритиш ва уларнинг меҳнат бозоридаги иштирокини кенгайтириш механизмларини такомиллаштириш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида мунтазам ишлар олиб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб номланиши мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя масаласида амалга оширилаётган ишлар кўлами тобора кенгайиб бориши ва инсон манфаати ва қадри устувор эканлигининг далолатидир.

Янгиланаётган Ўзбекистонимизда фуқароларимиз тинчлик ва хотиржамликда муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашда маҳалланинг ўрни ва аҳамияти кун сайин ортиб бормоқда. Шу мақсадда, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолияти йўлга қўйилди. Президентимизнинг тегишли фармонига кўра, 2022-йил 1-январдан ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, ҳар бир маҳаллада туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари иш бошлади.

Демакки, бугун маҳалла ислоҳот, маърифат ва тарбия масканига айланиб, ваколатлари кенгаймоқда. Айниқса, маҳаллаларда йигит ва қизларга оилавий ҳаёт ҳақидаги, шунингдек, маънавият, одоб-ахлоқ ва руҳий тарбия борасидаги билим ва тушунчаларни болалигидан сингдириб бориш жуда фойдали бўлади.


РМММ Бухоро шаҳар бўлинмаси





Report Page