Ўзбекистон 24 (www.uzbekistan24.uz) сайтининг янги дизайни ҳақида.

Ўзбекистон 24 (www.uzbekistan24.uz) сайтининг янги дизайни ҳақида.


Бугун 23.07.2017 да Ўзбекистон 24 (http://www.uzbekistan24.uz/uzk/) сайтининг ишга тушганини билиб қолдим. Сайтни очиб кўрдиму битта нарса ҳаёлимга келди:

Бу ВЕСТИ.РУ нинг (http://www.vesti.ru/) сайтику!

Бир нарсани тушунмайман, Ўзбекистон 24 шахсий кичик кўламдаги канал эмас, унинг сайтини шунчаки Вести.ру нинг сайтидан кўчириб қўйиш шартмикин?

Наҳот бизда веб дизайнерлар йўқ? Жуда кўп. Лекин қандай қилиб аҳамиятга молик сайтлар мана шундай тажрибасиз кишилар қўлига тушиб қолади? Тушунмайман.

Қанчалик ўхшаш? Кўрамиз.

  1. Бош саҳифа.
Вести.Ру бош саҳифаси
Ўзбекистон 24 бош саҳифаси


2. Янгиликлар тасмаси

Вести.Ру янгиликлар тасмаси
Ўзбекистон 24 янгиликлар тасмаси

Савол: НИМАГА? Ёки ҳаммани қониқтирадими бу? Шахсан мени ғашимга тегади ўзимизда шунча имконият, шунча мутахассис бўла туриб давлат аҳамиятига молик сайт шунчаки масъулиятсизлик билан қилинса.

Балки шугина ишдаҳам манфаатдорлар бордур.

Бировга туҳмат қилиш гуноҳ, тағин билмадим бой ота. "Шумбола"дан.


P.S. Сайт 24-июл куни соат 10.00 да ишга тушиши кутилаётган экан, балки бошқача кўринишда бўлар, кўрамиз.