«Ўзавтосаноат» АЖни ислоҳ қилиш бўйича трансформация офиси ўз ишини бошлади
UzAutoДавлатимиз раҳбари топшириғи ва Boston Consulting Group (BCG) компанияси билан биргаликда ташкил этилган «Ўзавтосаноат» АЖ ва унинг таркибий корхоналарини ислоҳ қилиш бўйича трансформация офиси ўз фаолиятни бошлади.
Ўзбекистон автомобилсозлик саноатини қайта ташкил этиш иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилиш, саноатнинг ривожланишини жадаллаштириш ва давлатнинг иқтисодий фаолиятдаги иштирокини камайтиришга қаратилган давлатимиз раҳбарияти сиёсати доирасида 2018 йилдан бери «Ўзавтосаноат» ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлади.
Ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши, давлат бюджетига солиқ тўловларининг сезиларли ўсиши, маҳаллийлаштириш даражасини ошиши ва савдо жараёнларида шаффофлик тамойилини жорий этилиши амалга оширилаётган ислоҳотларнинг дастлабки натижалари ҳисобланади.
Соҳанинг трансформация дастурини биргаликда амалга оширилиши автомобиль бозорини ислоҳ қилиш учун зарур иқтисодий шароитларни ҳамда трансформация ва босқичма-босқич «Ўзавтосаноат» ва унинг таркибий корхоналарини хусусийлаштириш орқали мамлакатимизда рақобат муҳитини яратади.
Трансформация офиси Boston Consulting Group (BCG), шунингдек, Daimler, Fiat и Porsche каби етакчи халқаро автомобиль концернларида кўп йиллик бошқарув тажрибасига эга юқори малакали хорижий ва маҳаллий экпертлар иштирирокида ташкил этилди. Трансформация жараёнида бундай мутахассислар иштироки бозор муносабатлари шароитида рақобатбардош ва самарали бизнес-моделини яратишга имкон беради. Бундан ташқари, трансформация жараёнида саноатни бошқаришнинг эски моделидан воз кечиш ҳамда маҳсулот сифати ва ҳажмига бевосита таъсир кўрсатадиган ишлаб чиқариш ва бизнес жараёнларини модернизация қилиш режалаштирилган.
Ишлаб чиқаришнинг янги йўналишларини ривожлантириш ва маҳаллийлаштириш даражасини 70 %гача кўтарилиши самарали бошқарувниг натижаси бўлади. Бу эса, ўз ўрнида, маҳсулотнинг чакана нархини пасайтиришга имкон беради. Биринчи босқичданоқ ушбу дастур Chevrolet Tracker ва Onix каби моделларни ишлаб чиқарилишини бошлашни назарда тутади.
Ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг ўсиши, шунингдек, охирги йилларда улуши сезиларли даражада ўсган автомобилсозлик соҳасининг давлат бюджетига барча тушумларига ижобий динамика беради. Пандемия шароитларига қарамай, 2021 йилда 80 та соҳа корхоналаридан бири бўлган «UzAuto Motors» АЖ мамлакатнинг энг йирик солиқ тўловчилари ўнталигига кирди.
Трансформация офисининг биринчи йиғилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазирлиги, шунингдек, Boston Consulting Group (BCG)нинг халқаро экспертлари иштирокида бўлиб ўтди.
Boston Consulting Group (BCG) билан биргаликда ишлаб чиқарилган «Ўзавтосаноат ривожланиш стратегия»сида кўрсатилган трансформация жараёни қуйидаги 7 та йўналиш бўйича амалга оширилади:
1. Савдо ва маркетинг;
2. Янги ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик ва хусусийлаштириш;
3. Харидорлар ва таъминотчилар билан ишлаш;
4. Ишлаб чиқариш жараёнларини яхшилаш;
5. Айланма маблағларни мувофиқлаштириш;
6. Молиявий кўрсатгичларни яхшилаш;
7. Рақамлаштириш ва ахборот технологияларни жорий этиш.
Трансформация стратегияси ва дастури доирасида қуйидаги босқичлар белгиланган:
– 2021-2022 йилларда «Ўзавтосаноат» ва унинг таркибий корхоналарини трансформация қилиш, шунингдек, жорий операцион фаолиятни (корпоратив бошқарув, ишлаб чиқариш, молия, савдо ва сотувдан кейинги хизмат) оптималлаштириш ва хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш;
– 2022-2025 йилларда ҳамкорлар билан биргаликда янги машхур автомобиль моделларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек, ишлаб чиқаришга сарфланадиган вақтни икки баравар қисқартириш, маҳаллийлаштириш даражасини 70%гача ошириш, электромобилларни ишлаб чиқаришга тайёргарлик ва босқичма-босқич «Ўзавтосаноат» таркибий корхоналари улушларини хусусий секторга сотиш.
Telegram / Facebook / Instagram