“Ўзавтосаноат” АЖ Cadillac ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

“Ўзавтосаноат” АЖ Cadillac ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

https://t.me/joinchat/AAAAAFKw3NyWABHbAAvZMQ

“Ўзавтосаноат” АЖ Россиядаги GM заводини харид қилиши мумкин. Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган мазкур завод 2018 йил охиригача сотилиши айтилмоқда.

Sputnikʼнинг ёзишича, мазкур заводни сотиб олишга “Ўзавтосаноат” АЖ компанияси қизиқмоқда. Мазкур масалада ҳал қилувчи қарорни эса General Motors қабул қилади.

GM Санкт-Петербургдаги заводни 2008 йил ноябрида фойдаланишга топширган, бу ерда Chevrolet Cruze, TrailBlazer, Opel Astra ва Cadillac каби русумлар ишлаб чиқарилган. Корхонада ишлаб чиқариш жараёни 2015 йилнинг 1 июлида тўхтатилган.

Манбага кўра, ушбу корхонани сотиб олишга “Ўзавтосаноат” АЖдан ташқари, Беларус компанияси даъвогар бўлиб турибди.

Report Page