"Ўзатом" агентлигида “Жамият сиёсий барқарорлигига диний мазмундаги виртуал "таҳдид"ларнинг таъсири” мавзусида давра суҳбати

"Ўзатом" агентлигида “Жамият сиёсий барқарорлигига диний мазмундаги виртуал "таҳдид"ларнинг таъсири” мавзусида давра суҳбати


Жорий йилнинг 17 июнь куни "Ўзатом" агентлигида агентлик ва унинг таркибий тузилмасида фаолият юритувчи ходимлар учун “Жамият сиёсий барқарорлигига диний мазмундаги виртуал "таҳдид"ларнинг таъсири” мавзусида Имом Ал-Бухорий университети ректори, сиёсий фанлар бўйича фалфаса доктори Абулхасан Нурийман Абдурахим иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда диний мавзуларнинг нотўғри талқин қилиниши кўпаймоқда. Бу эса айрим ҳолларда жамият, давлат ва дин ўртасидаги мўътадил муносабатларни издан чиқишига олиб келмоқда. Ўтказилган суҳбатда жамиятнинг сиёсий барқарорлигига раҳна солувчи диний мазмундаги виртуал таҳдидларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг минтақадаги ижтимоий-сиёсий вазиятларга ва сиёсий жараёнларга таъсири тўғрисида сўз борди.

Ижтимоий тармоқлварда радикал оқим вакиллари томонидан амалга оширилаётган ноқонуний хатти-ҳаракатларни баҳолашда ҳамда расмий манбаларда уларни дин билан боғлаш амалиётчилигига барҳам бериш лозимлиги бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан эканлиги тўғрисида сўзлашилди. Давра суҳбати очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.

Глобаллашув жараёнида виртуал тармоқлар орқали диний мавзудаги "таҳдидлар"нинг тарқалиши уларга қарши "тўғри" кураш олиб бориш заруратини юзага келтиради. Сўнгги ўн йилликда шакллана бошлаган виртуал таҳдидларнинг асосий тушунча ва тамойиллари ўзининг аниқ изоҳларини талаб эта бошлади.

Ҳар томонлама қизиқарли ва фойдали бўлган суҳбат давомида иштирокчилар ўз саволлари билан фаол қатнашдилар. Диний адоватни қўзғатишга ҳаракат қилаётган ва бутун дунёда уни глобал муаммо даражасига чиқараётган диний таҳдидлар тўғрисида Абулхасан Нурийман Абдурахимнинг интерактив мулоқотдан маънавий озуқа олдилар.

«ЎзAтом» агентлиги матбуот хизмати.

Report Page