“Ўзатом” агентлиги Бош директори Ёжу техника институти ва Webster университети талабалари билан учрашди

“Ўзатом” агентлиги Бош директори Ёжу техника институти ва Webster университети талабалари билан учрашди


Кейинги йилларда аҳоли турмуш даражаси ўсиб, замонавий технологиялар пайдо бўлмоқда ва шу сабабли электр техникаларидан фойдаланиш эҳтиёжи ҳам ортиб бормоқда. Шу боис, дунёда қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда “яшил” энергетикага ўтиш оммалашиб бормоқда. Республикамизда дунё бўйича глобал масалага айланаётган электр энергияси тақчиллигини олдини олиш ва ундан оқилона фойдаланиш, арзон, ишончли, барқарор ва “яшил” энергетикани жорий этиш чораларини кўришда ҳамда мамлакатимиз иқтисодиётини жадал ривожлантириш йўлида салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирда ушбу соҳада кадрлар тайёрлаш долзарб масалалардан биридир. Шу ўринда, касб танлаш бўйича ёшларни йўналтириш мақсадида "Ўзатом" агентлигида бир қанча амалий ишлар олиб борилмоқда ва шу йўсинда 11 декабр куни “Ўзатом” агентлигининг ахборот марказида Бош директор Ж.Т. Мирзамахмудов билан Ёжу техника институти ва Wебстер университети талабалари илтимосига кўра очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказилди.

Бўлажак иқтисодчилар Агентлик фаолияти билан катта қизиқиш билан танишдилар. Суҳбат давомида Бош директор иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда АЭСнинг фойдали томонлари ва яшил энергетика афзалликлари, ҳамда юртимиз яшил иқтисодиётга ўтиши лойиҳаларини амалга ошириш йўлида барча кучини сафарбар қилаётганини таъкидлаб ўтди.

Агентлик Бош директори Ж.Т. Мирзамахмудов билан ўтказилган интерактив суҳбат давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган муҳим барча саволларига жавоб олишди. Бундан ташқари, талабаларга агентлик экспертлари қизиқарли бўлган марузалар ўқишди, унда ҳар хил турдаги энергия хусусиятлари ҳақида батафсил гапириб берилди, шу ўринда улар атом энергетикасининг афзалликлари мавзусидаги мунозарада фаол иштирок этишди. Сўнгра улар марказимиз экспонатлари билан танишишди ва экскурсия давомида марказ меҳмонлари ядро технологиялари ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлишди.

Учрашув очиқ ва жуда қизғин тарзда ўтди.


Report Page