Ўзаро жанжалда мактаб ўқувчисини жароҳатлади
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 27 август куни Сирдарё вилоятининг Боёвут туман ИИБдан тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 19 август куни Пахтакор МФЙда яшовчи 27 ёшли Б.Э. Пахтакор МФЙ ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида Зарафшон кўчасида яшовчи 25-сонли ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчиси, 17 ёшли Н.А.ни пичоқ билан жароҳатлаган.
Натижада Н.А. касалхонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Б.Э. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси