Ўзаро жанжалда иш бошқарувчисини пичоқлади

Ўзаро жанжалда иш бошқарувчисини пичоқлади

Ички ишлар вазирлиги

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 5 май куни Чиноз тумани Маданият маҳалласида яшовчи, “Шарқ юлдузи” МЧЖга қарашли “Ором” ошхонаси ишчиси, 26 ёшли Д.М. исмли аёл иш жойида ўзаро жанжал туфайли шу ошхона иш бошқарувчиси, 30 ёшли К.У.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Натижада К.У. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган. Д.М. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page