Ўзаро жанжалда акасини умрига зомин бўлди

Ўзаро жанжалда акасини умрига зомин бўлди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 17 июль куни соат 23:30ларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида яшовчи 33 ёшли У.Т. Навбаҳор маҳалласи ҳудудида жойлашган “Маржона” ошхонасида акаси 47 ёшли О.Т. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, уйларига кетаётган вақтларида ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал туфайли У.Т., акаси О.Т.нинг танасини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Натижада О.Т. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. У.Т.ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page