Ўзаро жанжалда қариндошини умрига зомин бўлди
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 18 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи 37 ёшли А.Қ. Оқ қишлоқ маҳалла ҳудудида ўзаро жанжал туфайли қариндоши 41 ёшли О.Х.ни танасининг турли жойларига уриб жароҳат етказган.
Натижада О.Х. касалхонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган. А.Қ. ушланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси