Ўзаро жанжалда ўғлини жароҳатлади

Ўзаро жанжалда ўғлини жароҳатлади

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 22 август куни Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ тумани “Қорасув” МФЙда яшовчи 53 ёшли С.Д., Янгибозор қўрғонида ўзаро жанжал туфайли 29 ёшли ўғли З.Э.ни пичоқ билан жароҳатлаган. Натижада З.Э. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, С.Д. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page