Ўзаро жанжал ўлимга сабаб бўлди

Ўзаро жанжал ўлимга сабаб бўлди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 9 июль куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи 28 ёшли Р.Р. маст ҳолда бўлган Чилонзор тумани 3-даҳада яшаган, муқаддам судланган 27 ёшли М.Р.нинг уйида ўзаро жанжал туфайли уни пичоқ билан жароҳатлаган.

Натижада М.Р. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Р.Р.қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Report Page