«Ўзархив» агентлиги 12 та хорижий давлатнинг манфаатдор ташкилотлари билан 15 та икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик ҳужжатларини имзолади

«Ўзархив» агентлиги 12 та хорижий давлатнинг манфаатдор ташкилотлари билан 15 та икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик ҳужжатларини имзолади

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Агентлик ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев маълум қилди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ 1.  Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги томонидан мутасадди ташкилотлар ва идоралар билан халқаро ва ҳамкорлик муносабатларни ўрнатиш мақсадида, хусусан, архившунослик, археография, иш юритиш, электрон ҳужжат айланиши соҳасида илмий, методик ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, халқаро илмий тадқиқотлар натижаларини ва илмий-техника ютуқларини республика архивлари амалиётига жорий этиш; хорижий тажрибани инобатга олиб замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда мунтазам равишда архив иши ва иш юритиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларни малакасини ошириш тизимини шакллантириш; архив иши ва иш юритиш соҳасидаги мамлакатимиз ва хорижий давлатларнинг илғор иш тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш, хорижий архивларда сақланаётган Ўзбекистон тарихига оид архив ҳужжатлари нусхаларини олиб келиш каби вазифаларни амалга ошириш учун бир қатор салмоқли ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди ва улар асосида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, “Ўзархив” агентлиги томонидан 12 та хорижий давлатларнинг манфаатдор ташкилотлари билан 15 та икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик ҳужжатлари (Шартнома, Битим, Баён, Амалий ҳаракатлар режаси, Меморандум)ни имзолаган. Хусусан, Америка Қўшма Штатлари, Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси, Миср, Украина, Корея, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Венгрия, Исроил Давлати, Польша каби давлатларнинг нуфузли архив ва музей идоралари шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, “Ўзархив” агентлиги Ўзбекистондаги маҳаллий ташкилотлар билан ҳам ҳамкорлик муносабатларини ўрнатган бўлиб, 11 та Келишув ва Англашув меморандумлари имзоланган. Жумладан, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Фанлар академияси Тарих институти, Ислом цивилизацияси маркази, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази, Тошкент шаҳридаги Инха университети ва бош. Мисол қилиб кўрсатса бўлади.

✔️ 2.  “Ўзархив” агентлиги ва хорижий ҳамкорлар ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтариш ва фойдали муносабатларни янада кенгайтириш мақсадида грант лойиҳалари амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, “Ўзархив” агентлиги ва АҚШ Холокост ёдгорлик музейи ўртасида 2020 йил 29 июлда имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги Шартнома асосида хорижий лойиҳаси бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2021 йил учун танланган архив материаллари рўйхати ўрнатилган тартибда келишилган бўлиб, ушбу рўйхат асосида архив материалларининг рақамли нусхалари тайёрланди ҳамда танланган ва келишилган архив материалларидан иборат қаттиқ диск АҚШ Холокост ёдгорлик музейига дипломатик каналлар орқали тақдим этилган. Ҳозирда 2022 йил учун Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига эвакуация қилинганлар тақдирига алоқадор маълумотларни ўз ичига олган фойдаланиш учун очиқ архив ҳужжатларини (танланган архив материаллари) каталоглаштириш ва мавзули шарҳларни тузиш, Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига эвакуация қилинган аҳоли тақдири билан боғлиқ давлат архивларида сақланаётган очиқ бўлган танланган архив материалларининг рақамли репродукциясини яратиш (кўпайтириладиган материаллар) каби ишлар амалга оширилмоқда.

✔️ 3.  “Ўзархив” агентлиги халқаро майдонда ҳам ўз нуфузини ошириб келмоқда. Хусусан, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) иштирокчи давлатлари архив хизматлари раҳбарларининг Маслаҳат кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги МДҲ Иқтисодий кенгашининг қарорига “Ўзархив” агентлиги расман қўшилган (бунгача “кузатувчи” функциясини бажариб келган эди). Кенгашнинг асосий вазифаси - тузилмага аъзо бўлган архив хизматлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, архив ҳужжатларидан унумли фойдаланишга оид турли тадбирларни қўллаб-қувватлаш, уларни бошқариш усулларини такомиллаштириш, мутахассисларни касбий тайёрлаш ва малака ошириш тизимини ривожлантириш ҳисобланади.

МДҲ Ижроия қўмитасининг МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг қарори билан тасдиқланган “МДҲ иштирокчи-давлатлари тарихчилари ва архивчилари халқаро ассоциацияси (комиссияси) тўғрисидаги Низом” бўйича Ассоциация таркибига “Ўзархив” агентлиги расман қўшилган.

✔️ 4.   “Ўзархив” агентлиги тизимидаги миллий архивлар ва давлат архивлари ўқув залларига Россия Федерацияси, Қозоғистон Республкаси, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Исроил Давлати, Германия, Канада, Польша, Австрия, АҚШ, Буюк Британия, Франция каби хорижий давлатлардан жами 25 га яқин хорижий тадқиқотчилар ташриф буюришган ҳамда ўзларинг тадқиқот ишлари бўйича тегишли архив материалларидан фойдаланганлар.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, хорижий фойдаланувчиларнинг давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги “Архив иши ва иш юритиш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 706-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш тартибини, фойдаланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларини тақдим этиш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари ўқув залларида фойдаланувчиларнинг архив ҳужжатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низом” қоидаларига асосан амалга оширилади.

✔️ 5.  Венгрия миллий архиви ва “Ўзархив” агентлиги орасида ўзаро ҳужжатлар алмашинуви амалга оширилди. Хусусан, ўзбек ва венгер тарихий алоқаларига оид архив ҳужжатларини аниқлаш ишлари ташкил этилиб, хориж томонидан хариталар тақдим этилган, ўзбек томонидан эса “Перечень архивных документов об исторических взаимоотношениях Узбекистана и Венгрии. По личному фонду № И-1009 “Николай Петрович Остроумов”. Подлинные документы венгерского путешественника Арминия Вамбери (под именим Рашид Эфенди)” мавзусида француз тилида аниқланган архив ҳужжатлари Венгрия миллий архивига тақдим этилган бўлиб, мазкур ҳужжатлар ҳамкор ташкилот томонидан таржима қилиниб, “Ўзархив” агентлигига қайта тақдим этилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги Элчихонасининг ташаббусига мувофиқ жорий йилнинг 4-7 апрель кунлари “Ўзархив” агентлиги бошчилигидаги делегациянинг Исроил Давлатига хизмат сафари амалга оширилган бўлиб, хизмат сафари доирасида Ал-Ақсо масжиди кутубхонаси сақловидаги Имом ал-Бухорий ва Исо ат-Термизийнинг нодир қўлёзмаларининг электрон нусхаси ҳамда кутубхонадаги қўлёзмаларнинг каталоги нусхаси, шунингдек, Исроил давлат архиви сақловидаги Бухоро яҳудийлари уюшмасига тегишли ҳужжатлар тўплами (1940-1960 й.) ва Ўзбекистоннинг илк мустақиллик байрами билан табрикнома ва табрик учун билдирилган ташаккурнома хатлар тўплами (1992 й.) нусхалари ватанимизга олиб келинган. Мазкур электрон ҳужжатлар Ўзбекистон Миллий архиви томонидан давлат сақловига ўрнатилган тартибда қабул қилиб олинган.

“Ўзархив” агентлиги Туркия Республикаси Бош вазири девони ҳузуридаги Давлат архивлари бош дирекцияси билан архивлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Протоколни ҳамда Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат архивлари бош бошқармаси билан маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувларни амалга оширилишини таъминлаш бўйича Амалий ҳаракатлар режасини имзолаган бўлиб, ушбу ҳужжатлар доирасида хориж томони билан 100 дан ортиқ архив ҳужжатлари билан ўзаро тенглик ва паритет асосида алмашилган. Бундан ташқари, Туркия томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистон-Туркия алоқалари ҳужжатларда” номли китоб-альбом турк томон билан биргаликда нашрга тайёрланмоқда.

Report Page