Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги коррупцияга қарши махсус Telegram-ботни ишга туширди

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги коррупцияга қарши махсус Telegram-ботни ишга туширди


Коррупцияга қарши чораларни амалга ошириш коррупцияга қарши субъектларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятига асосланган давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига қўшилиши коррупцияга қарши кураш борасида янги босқичга айланди (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь).

Ўзбекистоннинг 2010 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши кураш бўйича Истанбул ҳаракат режасига қўшилиши (Истанбул, 2003 йил 10 сентябрь) мазкур соҳадаги изчил чораларнинг мантиқий давомига айланди.

Коррупцияга қарши кураш мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидаги ислоҳотларнинг энг долзарб вазифаларидан биридир.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг июнь ойида қишлоқ хўжалиги вазири буйруғи билан асосий мақсади қишлоқ хўжалиги соҳасида коррупцияга қарши кураш бўлган махсус @UzаgroAnticorruptionbot телеграм-боти тасдиқланди ва ишга туширилди.

Мазкур телеграм-бот Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасида коррупцияга қарши тизимли чораларни самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

«Телеграм-бот ёрдамида ҳар бир ижтимоий масъулиятли фуқаро ноқонуний хатти-ҳаракатлар тўғрисида маълумот бериши мумкин: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппаратида, 13 вилоят бошқармаларида, 163 та туман бўлимлари ва вазирликнинг қуйи ташкилотларидаги коррупцион ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълум қилиш имкони яратилган ва буларнинг барчаси телеграм-ботнинг ўзида акс эттирилган. Керакли бўлинмани танлаганидан кейин аризачи керакли қўшимча файлларни илова қилиб, хабарни юборади. Шунингдек, телеграм-ботда ҳуқуқбузарликларнинг асосий йўналишлари ҳам келтирилган, масалан қишлоқ хўжалиги ерлари ва экинларини мониторинг қилиш, экинларни жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ерларидан мақсадли фойдаланиш, давлат харидлари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар, молиявий-хўжалик фаолияти, кадрлар сиёсати, жисмоний шахслар мурожаати ва бошқалар шулар жумласидандир», - деди Қишлоқ хўжалиги вазирлигида коррупцияга қарши чораларини тизимли равишда жорий этишга масъул шахслар Улуғбек Абдуғаниев.

Умуман олганда, фуқаролар ноқонуний ҳаракатлар ҳақида тўғридан-тўғри маълумот беришлари ёки қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича ўз таклифларини киритишлари, ё бўлмаса, коррупция билан тўғридан-тўғри дуч келиш ҳолатлари бўйича ўз фикрларини билдиришлари мумкин.

 

@UZAGROANTICORRUPTION BOT. ҚАНДАЙ ИШЛАЙДИ?

Мазкур телеграм-бот фойдаланувчилар сўрови борасида ҳам кўплаб функцияларни ўзида мужассам қилган, ҳудуд, тизим ташкилоти, мурожаат соҳаси кабиларни танлаш имконини тақдим этади.

Ҳар бир мурожаат устида ишлашга дарҳол киришилади ва махсус мутахассисга кўриб чиқиш ва ечимини топиш учун юборилади. Агар фуқароларнинг ёзма мурожаатига жавоб бериш муддати 15 кун ичида деб белгиланган бўлса, ушбу бот бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва олинган мурожаатнинг кўриб чиқиш учун қабул қилишни унинг туридан келиб чиққан ҳолда 3 кундан кўп бўлмаган муддатгача қисқартиришга имкон беради. Яъни Телеграм-бот жараённи тезлаштиради. Шу тариқа ахборот телеграм-бот орқали тўғридан-тўғри вазирликнинг ички аудит бошқармаси ва комплаенс-назоратга келиб тушади.

Коррупцияга қарши телеграм-бот тизимига жалб қилинган ходимларнинг фаолиятини баҳолаш учун КPI ишлаб чиқилган. Бот тизими ходимларининг фаолияти текширувлар сонига қараб эмас, балки самарали ҳал қилинаётган муаммолар бўйича баҳоланади. Қабул қилинган барча мурожаатлар кейинги таҳлил ва статистикани таъминлаш учун архивлаб борилади.

Бот орқали мурожаатларга жавоб беришни тезлаштириш учун жойларда соҳа мутахассислари фаолият юритиши тизим орқали кўзда тутилган. Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб вазирлик аудиторлари бириктирилган бўлиб, улар ўзларига бириктирилган ҳудудни бевосита назорат қилиб боришади.

Масалан, агар мурожаат мамлакатнинг бирор ҳудудидан келиб тушган бўлса, тегишли масъул шахс бир ёки икки сутка давомида мурожаат тафсилотларини ўрганиш учун жойнинг ўзига боради. Биринчи навбатда бу масалани мақсадли ўрганиш ва жавоб қайтариш муддатини қисқартиришга имкон беради.

Телеграм-бот, шунингдек қўшимча маълумот сифатида медиа график файлларини мурожаатга илова қилиш имкониятини беради.

Мазкур ботнинг уч кунлик иши мобайнида фуқаролардан Жиззах вилоятида ер участкалари ажратилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича мурожаатлар қабул қилинди. Жойлардаги соҳа мутахассислари аллақачон мурожаатларни ўрганишга киришишган.

Шунингдек, телеграм-бот орқали мурожаатларнинг вазирликнинг расмий сайтида очиқ эълон қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда, токи ҳар бир манфаатдор киши ўзини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб топа олсин.


ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Мультимедиа маркази





Report Page