ЎзМУ профессор-ўқитувчилари "Темурбеклар" мактабига услубий кўмак юеришди

ЎзМУ профессор-ўқитувчилари "Темурбеклар" мактабига услубий кўмак юеришди


2024-йил 29-март куни ЎзР МГ Тошкент “Темурбеклар мактаби”да темурий шаҳзода, давлат арбоби ва таниқли астроном олим Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги муносабати билан 2 босқич ўқувчилари орасида “Брэин-ринг” интеллектуал танлови ўтказилди. Унда ўқувчилар Мирзо Улуғбекнинг ҳаёти ва ижоди, давлат бошқаруви, астрономия ва космонавтика ҳамда мантиқий саволлар йўналишида ўз билимларини синашдилар. 

Темурбеклар мактаби

Ўқувчиларнинг билимлари Мирзо Улуғбек номли ЎзМУ физика факультети катта ўқитувчиси, ф.-м.ф.н. Ф.Т. Шамсиев, ўқитувчи Ф.Ў. Ботиров, ўқитувчи Д.А. Рашидов ҳамда таянч докторанти Д.Х. Беков томонидан баҳолаб борилди.

Услубий ёрдам

ЎзР Президентининг 2019-йил 28-июндаги ПҚ-4375-сонли қарори талабларини бажариш бўйича ЎзМУ ҳамда Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” ўртасидаги ҳамкорлик режаси асосида меҳмонлар ҳарбий-академик лицей фаолияти, ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар, ўқув жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Физика фани ўқитувчиларига мазкур фанни ўқитиш юзасидан услубий маслаҳатлар бердилар.


Report Page