Ўз уйида ажал оғусини сақлаб келаётган шахс қўлга олинди.

Ўз уйида ажал оғусини сақлаб келаётган шахс қўлга олинди.

Наманган ИИБ хборот хизмати

Жорий йил 5 август куни Поп туман ИИБ ТЭҚКБ ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган “Қорадори-2020” тадбири давомида туманда яшовчи 1961 йилда туғилган фуқаро яшаш ҳовлисидаги экинлари орасида 19 туп нашасимон ўсимликларни экиб парваришлаётганлиги, бундан ташқари молхонаси устунига илиб қўйилган қуруқ ҳолатда 8 туп яшил сарғимтир рангли, ўткир ҳидли нашасимон ўсимлик ва 3 дона сариқ рангли қоғозларга ўралган нашасимон ўсимлик қисмларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ҳолислар иштирокида текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасида, ҳовлисига экиб парваришлаётган 19 туп ўсимликлар таркибида гиёҳванд модда сақловчи “Наша” ўсимлиги эканлиги ва молхонаси устунга илиб қўйилган модда 4317,84 грамм бўлган, таркибида гиёҳванд модда тетрогидроканнабинол сақловчи, Каннабис (наша) ўсимлиги эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Report Page