Ўз касби билан фахрланадиган ёш ходимлардан бири... 

Ўз касби билан фахрланадиган ёш ходимлардан бири... 

Surxondaryo viloyati IIB Axborot Xizmati

Термиз шаҳридаги туризм намойиш объекти ҳисобланган “Археология” музейи ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича хизмат олиб бораётган катта сержант А.Тагировнинг хизмат ўташ жараёни кузатар эканмиз, у ўзининг хизматини бошлашдан олдин объектга ташриф буюраётган маҳаллий ва хорижий туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш, объектнинг тозалиги ва бошқа масалаларда музей ходимлари суҳбат ўтказиб уларга тегишли топшириқларни беришдан бошлайди. 

«Мен ўз касбим билан фахрланаман ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар билан хушмуомалада бўлиш менинг асосий шиорим” дейди суҳбатда вилоят Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси Мувофиқлаштириш бўлими Жамоат тартибини сақлаш гуруҳи инпектори катта сержант А.Тагиров.

Шунингдек, хизматни ўташ жараёнида катта сержант А.Тагиров объектга ташриф буюраётган хорижий сайёҳлар билан инглиз ва рус тилларида ҳушкайфиятлик билан бемалол суҳбатлашиши натижасида диёримизнинг бой тарихи ва ўтмиши ҳақида хорижий сайёҳларга қизиқарли тарзда маълумотлар бериши уларнинг ҳайрати ва мамлакатимизга бўлган қизиқишини ортишига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Шу билан бирга, музейга ташриф буюрган сайёҳлар томонидан унитиб қолдирилган ёки йўқотилган нарса ва буюмларни қидириб топиш бўйича катта сержант А.Тагиров томонидан чора-тадирларни самарали ташкил этиши натижасида, ҳар бир унитиб қолдирилган ёки йўқотилган нарса ва буюмлар эгаларига тўлиқ ҳолда қайтарилмоқда ва сайёҳлар томонидан катта миннатдорчилик билдирилмоқда.

Вилоятимизга ташриф буюраётган маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг хавфсизлиги таъминланиши ва уларнинг мамлакатимизга бўлган қизиқишини ортишида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларининг хизмати алоҳида эътирофга сазовор.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати








Report Page