Ўз фойдасини кўзлаб, 10 000 АҚШ долларини олган “шакарчи” қўлга олинди
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 31 май куни Тошкент шаҳар ИИББ ТБдан тушган ҳужжатлар тўпламига кўра, шу йил 3 май куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи 53 ёшли Б.К. Алимкент 1-тор кўчасида,57 ёшли П.М.га шакар маҳсулотлари билан олди-сотди қилишини айтиб,ундан 10 000 АҚШ долларини олган ва ушбу пулларни вақтида қайтармасдан ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Б.К. ушланган.Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси