Ўткир юқумли ичак касалликларидан эҳтиёт бўлинг!

Ўткир юқумли ичак касалликларидан эҳтиёт бўлинг!


Ҳар қандай юқумли касаликка мавсумийлик хос. Ўткир юқумли ичак касаликларини келтириб чиқарувчи микроорганизмлар айнан илиқ-иссиқ шароитларда тез кўпаяди. Бу касалликларни турли микроорганизмлар келтириб чиқаради. Қўзғатувчисининг турига қараб касалликлар ичтерлама, сальмонеллез, ичбуруг, иерсинеоз, ротовирус, энтеровирус каби номлар билан юритилади. Ушбу касалликларнинг кеч бахор ва ез, куз мавсумларида кўпроқ учрашига бир қанча омиллар сабаб бўлиши мумкин. Хаво харорати юқори бўлган вақтларда инсонларнинг қайнатилмаган сувни кўп миқдорда ичишлари натижасида ошқозондаги хлорид кислотасининг концентрация пасайиб кетиши ва бунинг натижасида организмнинг қаршилик кучи иммунитет пасаяди ва касалликларга чалинишга замин яратади. Касалликни юқишига:

- Яхши сақланмаган ва узоқ муддат туриб қолган овқатларни истеъмол қилиш;

- Хўл мевалар ва қовун-тарвузларни яхши ювмасдан истеъмол қилиш;

- Ушбу касаллик билан оғриган бемор билан мулоқатда бўлинганда шаҳсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик;

- Белгиланмаган очиқ сув хавзаларида чўмилган пайтларда сув билан микробларнинг организмга тушиши.

- 3 ёшгача бўлган болаларга бериладиган қўшимча овқатларни тайёрлаш жараёнида санитария-гигиена қоидалари хамда сақлаш шароитларига риоя қилмаслик

- Касалликни ташувчи пашшаларнинг кўпайишига сабаб бўлади.

Ўткир юқумли ичак касалликларига чалинган беморларда умумий холсизлик, кўнгил айниши, қайт қилиш, қорин сохасида оғриқ бўлиши, ич кетиши ва унинг натижасида бемор танада сувсизланиш пайдо бўлиши, натижада хаётий зарур органларнинг функционал ўзгаришлари кузатилиши мумкин.

Кўп йиллик кузатишлар натижаларига эътибор қаратадиган бўлсак, юқумли ичак касалликлари билан асосан 3 ёшгача бўлган болалар орасидан 1 ёшгача бўлганлари касалланишни асосий қисмини ташкил этмоқда. Бу эса, шундан далолат берадики, 1 ёшгача бўлган болаларни озиқлантиришда санитария-гигиена қоидадарига риоя қилмаслик, қўшимча овқатларни кўп миқдорда тайёрлаш ва узоқ муддат туриб қолиши, сақлаш шароитларига эътибор бермаслик сабаб бўлмоқда. Шунинг учун оналар болаларни парваришида алохида ўрин тутади. 1 ёшгача бўлган болаларни кўкрак сути билан боқилиши, 6 ойдан кейин бериладиган қўшимча овқатларни тайёрлашда санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши, овқатларни тайёрлашда бир марталик режимига риоя этилиши ва шу мақсадда ишлатиладиган полиэтилен ва шиша идишларни тозалаб ювилиши хамда қайнатилишини таъминлашлари зарур.

 

 Ўрта Чирчиқ туман Санэпид бўлими эпидемиология ва иммунопрофилактика бўлими мудири:                                                           С.Ф.Джумакулов


Report Page