Ўткир Жумаев Бухоро шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди

Ўткир Жумаев Бухоро шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди

Buxoro shahar hokimligi

Бугун, 13 феврал куни Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг ўттизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда маҳаллий кенгаш депутатлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, жамоатчилик ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Нозимжон Холмуродов сўзга чиқиб, Бухоро шаҳри нафақат вилоятда балки республикада ҳам ўз ўрни ва салоҳиятига эга ҳудудлардан бири эканлигини таъкидлади. 

Шунингдек, ҳудудда кўп йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолар, ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожига туртки бўлаётган масалалар ҳақида ҳам сўз борди. Камчиликларни бартараф этиш, шаҳарга ҳудуд ва аҳоли вакилларини биладиган, тушунадиган раҳбар керак эканлиги қайд этилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилиб, Бухоро вилоят ҳокимининг 2021 йил 12 февралдаги тегишли қарорига асосан Бухоро шаҳар ҳокими лавозимига Ўткир Ҳикматович Жумаевни тасдиқлаш масаласи овозга қўйилди.

Номзод шаҳар фаоллари томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Сессия якунида Ўткир Жумаев сўзга чиқиб, ўзига билдирилган ишончни оқлашга, шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва бюджетга солиқ тушумини таъминлаш, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш учун бор куч ва билимини сафарбар қилишини билдирди.


Бухоро шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати


Report Page