Ўтган олти ойда республикадаги ёнғинларнинг 9 фоизи болаларнинг олов билан ўйнаши 7 фоиз чекиб ухлаб қолиш оқибатида келиб чиққан

Ўтган олти ойда республикадаги ёнғинларнинг 9 фоизи болаларнинг олов билан ўйнаши 7 фоиз чекиб ухлаб қолиш оқибатида келиб чиққан

https://t.me/aoka_uz

АОКАда ФВВ раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлили ҳақида маълумот берилди.

Вазирлик фаолияти Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг (кейинги ўринларда – ФВДТ) 2023-йилдаги асосий фаолияти аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни самарали ташкил этиш ва амалга ошириш, ФВДТ бошқарув органлари ҳамда кучлар ва воситаларининг тайёргарлигини ошириш тадбирларга қаратилди.

ФВДТ томонидан 2023-йил учун асосий тадбирлар режасига мувофиқ қатор тадбирлар амалга оширилди.

Ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, Ўзгидромет агентлиги қуйи тизимлари, Хавфли геологик жараёнларни кузатиш хизматининг ҳудудий станциялари, маҳаллий ҳокимликлар вакиллари ва бошқа тегишли ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳлар томонидан республиканинг хавфли гидрометеорологик

ва геологик жараёнлар фаоллашиши мумкин бўлган ҳудудлари, ушбу ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктлари ва техник объектлар, хавфсиз ҳудудларга вақтинча

ёки доимий кўчирилиши лозим бўлган аҳоли ва хўжаликлар ўрганиб чиқилди.

Хавфни бартараф этиш мақсадида ўтказилган 224 та махсус тактик-ўқув машқларига 9 631 нафар ишчи-хизматчи ва 2 352 та муҳандислик техникалари жалб этилиб, улар томонидан 70 500 м.куб тупроқ, 139 200 м.куб қум-шағал, 21 900 м.куб бетон ишлари бажарилди, 107,4 километрдан ортиқ масофада ички ариқ ва магистрал каналлар ўзанлари тозаланиб, аҳолининг хавфсизлиги таъминланишига эришилди.

Табиий хавфли ҳудудларда мавжуд корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда маҳаллаларда 40 950 маротаба ўтказилган тарғибот-ташвиқот ишлари давомида 158 571 нафар аҳоли билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Жами 74 та сув ва сел-сув омборлари ҳамда 47 та гидроэлектростанциялар ҳолати ўрганиб чиқилиб, далолатномалар расмийлаштирилди ва уларнинг беталофат фаолият кўрсатиши назоратга олинди.

Гидрометеорологик ва геологик хавфли ҳудудларда яшовчи аҳолини хавфсиз ҳудудларга кўчириш бўйича ҳам амалий ишлар олиб борилди.

Давлат ёнғин назорати соҳасида объектларда 38 863 та режали, 4 118 та назорат тартибида, 55 508 та тезкор текшириш ва 4 886 та профилактик кўрик ўтказилди. Шунингдек, 1 млн. 188 297 та якка тартибдаги уй-жой, 26 157 та кўп қаватли уйдаги 703 544 та хонадон ўрганилди.

Тадбирлар давомида жавобгар шахсларга берилган 745 459 банддан иборат ёзма кўрсатмадан 589 954 таси бажарилиб, жами 5 млн. 295 255 нафар фуқаро ҳамда корхоналарнинг ишчи-ходимлари билан тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди, реклама қалқонларига 193 970 та турли хилдаги огоҳликка чорловчи эълонлар, хабарлар, лавҳалар ва видеороликлар жойлаштирилди.

Ёнғин-қутқарув қисмлари шахсий таркиби томонидан 13 млн. 606 674 та аҳоли яшаш уйларида уй эгаларига ёнғин хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқ берилди.

Амалга оширилган ишлар ҳамда профилактик тадбирларга қарамасдан 2023 йилнинг 6 ойи давомида республикада 40 фоиз электр ускуналаридан нотўғри фойдаланиш, 23 фоиз оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, 14 фоиз иситиш печлари ва газ ускуналарини ўрнатиш, улардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмаслиги, 9 фоиз болаларнинг олов билан ўйнаши оқибатида, 7 фоиз чекиб ухлаб қолиш, 5 фоиз транспорт воситаларидан фойдаланиш ва тузилиш қоидаларини бузилишидан, 2 фоизи технологик ҳодисалардан ва технологик жараённинг бузилишидан ҳамда бошқа сабабларга кўра ёнғинлар содир бўлган.

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида камчиликларни бартараф этиш юзасидан вазирлик марказий аппарати томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 2 та, Президент Администрациясига 5 та, Вазирлар Маҳкамасига 14 та, вазирлик ва идораларга 143 та, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига 14 та, ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармалари томонидан эса маҳаллий давлат ҳокимияти органларига 5 961 та, юқори турувчи ташкилотларга 13 346 та ахборотнома ва тақдимномалар киритилди.

Шулар қаторида, апрел-май ойларида “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва Фуқаро муҳофазаси ойлиги” ва июль-август ойиларида “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича “Долзарб 30 кун”” тадбирлари ўтказилиб, ўтказилган ойликлар давомида кенг қамровли профилактик тадбирлар амалга оширилди.

Юқоридагилардан ташқари, йўналиш доирасидаги Хуқуқий меъёрий ҳужжатлари такомиллаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 2-август, ПФ-125-сонли “Айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Фармони ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 4-август куни 332-сонли “Ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Қарори қабул қилинди.

Ушбу Фармон ва қарорлар аҳоли ҳаёти ва соғлиғи, жисмоний ва юридик шахслар мулкини ёнғин хавфидан асраш, ёнғинларнинг келиб чиқиш хавфи юқори бўлган, биринчи навбатда, аҳоли оммавий йиғиладиган объектларда ёнғинларнинг олдини олиш самарадорлигини тубдан ошириш ҳамда ушбу йўналишда таъсирчан назорат механизмларни такомиллаштирди.  

 2023-йилнинг иккинчи ярмида республикада юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг олдини олиш, содир бўлганда уларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш, шунингдек аҳолини ва раҳбарлар таркибини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш мақсадида ФВДТнинг жорий йил учун мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:

-  аҳоли, энг аввало ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами билан мулоқотни кенгайтириш, бу борада “маҳаллабай” ва “хонадондбай” ишлаш тизимини ривожлантириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш;

-  аҳоли ва ҳудудлар хавфсизлигига таҳдидлар, табиий ва техноген хусусиятли хавф манбаларини ҳисобга олган ҳолда, туманлар ва шаҳарлар миқёсида кучлар ва воситаларни самарали тақсимлаш, аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилганда ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатувчи ФВДТ хизматларининг тезкор ҳаракатини мувофиқлаштириш механизмини янда такомиллаштириш;

-  фавқулодда вазиятлар рўй бериш хавфини барвақт аниқлаш бўйича мониторинг, таҳлил ва прогноз қилиш тизимини янада кучайтириш;

-  аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш ишларини тизимли равишда олиб бориш;

-  фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки бундай вазиятлар рўй берганда аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш бўйича алоқа ва хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимларини амалиётга кенг жорий қилишни давом эттириш;

-  фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ташкил қилиш ва амалга оширишнинг барча босқичларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш;

-  аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат назоратини амалга ошириш;

-  ФВДТ ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги учун мутахассис кадрлар тайёрлаш бўйича яратилган яхлит тизимини янада ривожлантириш;

-  аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларни такомиллаштириш.

 


Report Page